Хоразм вилояти Боғот туманидаги “Найман“ маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси, шунингдек, Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 11-экология йўналишига ихтисослаштирилган мактаб-интернат педагоглар жамоаси ҳамда мазкур тумандаги “Қоқиштувон“ маҳалла фуқаролар йиғини аҳли Оролга ёрдам бериш мақсадида “Оролга мадад“, “Орол муаммосини биргаликда бартараф этамиз“ шиорлари остида акциялар ўтказиб, саксовул уруғларини йиғиб, Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманига жўнатди.
Жорий йил 23 январь куни денгизнинг қуриган тубида меҳнат қилаётган минглаб меҳнаткашларга ушбу акция иштирокчилари “ҳормасин“га етиб келди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари томонидан уюштирилган мазкур тадбир Оролбўйи ҳудудида ўрмонзорлар барпо этишга ҳисса қўшиш, шунингдек, долзарб экологик муаммоларни ҳал қилишга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ташкил қилинди.
– Қуриган денгиз ўрнини ўрмонлаштириш ишларига юртимиздан кўплаб инсонлар мадад қўлларини чўзиш учун сидқидилдан ташаббус кўрсатмоқда, – дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати матбуот хизмати раҳбари Эркин Омонов. – Бугун Мўйноқ туманидан юзлаб километр олисда, бепоён даштда, қишнинг қаҳратон совуқ кунларида минглаб юртдошларимиз буюк мақсадлар билан Орол муаммосини бартараф этиш йўлида меҳнат қилмоқда. Биз ҳам ана шу катта кампанияга ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган ушбу эзгу тадбирда 2019 йилда 500 минг гектар майдонга саксовул уруғи экилиши режалаштирилган, бироқ янги йилнинг биринчи ойидаёқ 100 минг гектардан ортиқ майдонга уруғ сепилди. Бу меҳнат ғалабаси барчани руҳлантирмоқда.
Тадбир иштирокчилари саҳрога саксовул уруғи экиш бўйича ўтказилган оммавий тадбирда қатнашди. Ҳашарчилар учун концерт дастури намойиш этилди.
Е.Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |