2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш йўлидаги ҳаракатлар жадаллашмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида ўз ишини бошлади.

Республика ишчи гуруҳи таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Президент Халқ қабулхонаси, секторлар раҳбарлари, вазирлик ва идора вакиллари бириктирилди. 

Натижада томорқа хўжалигини ташкил қилиш, «Сайхунобод тажрибаси» асосида тадбиркорликни ривожлантириш ва шу каби бошқа бир қатор масалаларга эътибор қаратилди. 

Хусусан, «маҳаллабай» тамойили асосида ҳудуддаги 403 та МФЙда аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари амалга оширилди. Натижада икки кун ичида ички йўлларни таъмирлаш учун 2 километр асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 5 та ТПлар таъмирланди, 31 та симёғоч алмаштирилди, 20 та қўшимча устун ўрнатилди, 1 километрдан зиёд СИП кабеллар, 25 та тунги ёритиш чироқлари янгиланди. 

Бундан ташқари. 3 километр ичимлик суви тармоғи тортилди, 1,8 километр тармоқ таъмирланди. Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 28 та ГРПлар, табиий газ тармоқлари таъмирланди ҳамда 2 мингдан зиёд суюлтирилган газ балонлари аҳолига етказиб берилди. 

Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида, жами 381 нафар ёшларга 6,1 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди. 

Муборак Қурбон ҳайити кунлари кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар, ёлғиз кексаларга, «Меҳрибонлик», «Мурувват» ва «Саховат» уйларига ёрдамлар кўрсатилди. Шу билан бирга, 36 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар топширилди. 

Аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги 16 та туманда жами 180 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, 7 нафар беморга бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. 

Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши жойларда маънавий-маърифий муҳитни яхшилашдир. 

Ушбу мақсадда «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда жойларда 50 дан зиёд турли тадбирлар ташкил этилди. Хонадон маданиятини юксалтириш, оилаларда фарзанд тарбияси, ота-она ва фарзанд муносабатлари, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, касаначиликни ривожлантириш, «Уч авлод учрашувлари», маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш, спорт тадбирлари шулар жумласидандир. 

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар