2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вилоят ҳокими олимлар билан учрашди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро муҳандислик-технология институтида бўлиб, ўқув илмий лабораториялари фаолияти, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ҳоким олийгоҳдаги илмий салоҳиятни ривожлантириш, таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, халқаро тажриба, халқаро стандартларни жорий этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, модернизация қилиш, илғор таълим технологияларини жорий этишга доир амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.

Дастлаб вилоят раҳбари жорий йилда Ислом тараққиёт банкининг 171 минг АҚШ долларилик маблағлари ҳисобидан замонавий ўқув- лаборатория жиҳозлари билан таъминланган “Иссиқлик техникаси. Термодинамика” ўқув ва илмий лабораториясини кўздан кечирди. Шу ерда вилоят ҳокимига институт илмий ходимларининг тижоратлаштириш бўйича лойиҳалари ҳақида батафсил ахборот берилди.

Илм-фан, техника тараққий этган ҳозирги даврда аниқ ўлчашларсиз сифатли ва хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқариш мушкул масала. Шуни инобатга олиб, институтнинг тадқиқотчи олимлари томонидан бир қатор ишлар бажарилмоқда. Бунда “Метрология” илмий-инновацион лабораторияси қўл келмоқда. Ботир Зарипов мазкур лабораторияда ҳам бўлди. Тадқиқотчи олимлар билан мулоқот қилиб, уларнинг илмий инновацион ишланмалари билан танишди.

Шунингдек, ҳоким олийгоҳдаги регистратор офисини ҳам бориб кўрди.  

Институтда 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб талабаларга хизмат кўрсатиш тизимини самарали йўлга қўйиш мақсадида регистратор офиси фаолияти йўлга қўйилган. Натижада ўқув жараёнини самарали бошқариш, маълумотлар аниқлиги ва ўз вақтида талабалар ҳақидаги керакли маълумотларни олиш имконияти вужудга келди. Офис-регистраторда барча соҳадаги мурожаатлар марказлашган ҳолда ўрганилиб, ҳал этилади. Шунингдек, талабалар, абитуриентлар ва уларнинг яқинларига олий таълим тизимидаги дастурлар ҳақида маълумот берилади. Ушбу марказ тўлиқ рақамлаштирилган, мурожаатчиларга қулай бўлиши учун навбатга олиш ускунаси орқали электрон навбат олиш имконияти мавжуд.

“Машинасоз” технопарки Ислом тараққиёт банкининг  445 минг АҚШ доллари маблағи ҳисобига 12 та замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.  Бу ерда 88 турдаги лаборатория ишлари бажарилади. Вилоят раҳбари мазкур технопарк фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Институт профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчи олимлар билан ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими илм-фан соҳасидаги мавжуд муаммолар ва таклифларни ўрганди.  

Вилоят ҳокими илмий салоҳият ва маблағларни иқтисодиёт тармоқларининг буюртмалари ва муайян муаммоларни ечишга қаратилган энг муҳим устувор тадқиқотларга йўналтириш, импорт ўрнини босадиган ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган илмий ишланмаларни кўпайтириш, соҳадаги ҳар бир ташкилот тизимида илмий маҳсулотни бозорбоп қиладиган маркетинг тизимини ташкил қилиш зарурлигига эътибор қаратди.

Илмий лойиҳаларни тижоратлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарига жорий этиш долзарблиги таъкидланди.

Эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда олимлар фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш ҳамда бошқа йўналишдаги муаммолар ҳақида тўхталди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар