Мамлакатимизда Президент Халқ қабулхоналари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Наманган шаҳрида жорий йил бошидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали 4 минг 891 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 минг 555 тага кўпайган.
– Наманган шаҳар ҳокими масъул биринчи сектор ҳудудининг Маданий маориф ва Янги қурилиш, шаҳар прокурори бириктирилган иккинчи сектор ҳудуди бўйича Диёр ва Курашхона, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи масъул учинчи сектор ҳудудидаги Бобуршоҳ ва Зарбдор, шаҳар солиқ инспекцияси раҳбари бириктирилган тўртинчи секторнинг Обод ва Алпомиш маҳаллаларида мурожаатлар сони сезиларли равишда ошган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Ҳасанбой Қосимов. – Аҳоли томонидан асосан муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам, болалар нафақаси, алимент ундириш, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, электр тармоқлари объектларини қуриш, таъмирлаш, ўзгартириш, уй-жой билан таъминлаш, яшаш шароитини яхшилаш ва уй-жойни таъмирлаш ҳамда қуриш учун ёрдам билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар тушган.
Наманган шаҳридаги Маданий маориф, Янги қурилиш, Курашхона, Чинор, Обжувоз, Сохибкор ва Диёр маҳаллаларида “Маҳалла еттилиги” иши яқиндан ўрганилди. Ўрганиш якунида, ҳудудлардаги еттилик ходимларига “Маҳалла-сектор-Халқ қабулхонаси-маҳалла” тамойили асосида иш олиб бориб, аҳоли мурожаатларини жойида ҳал этиш бўйича ишларни янада кучайтириш тавсия этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |