2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бундан буён давлат органи вакиллари уйма-уй юриб, ҳар бир оила муаммоларини ҳал қилади

Мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга мувофиқ 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишини, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган малака ошириш ўқув курслари Халқ қабулхоналари институти фаолиятини янги босқичга олиб чиқишдаги яна бир муҳим қадамдир.

 

Малака ошириш курслари 5 кунлик ўқув-амалий машғулотларидан иборат бўлиб, унда Президент Администрациясининг масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги барча Халқ қабулхоналарининг мудирлари 10 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўз билим ва малакасини оширмоқда.

 

Малака ошириш курсларида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш тартиби, “Hudud” ахборот тизимини қўллаш чоралари каби турли мавзулар кенг ўрганилмоқда. Машғулотларда “ақлий ҳужум”, кичик гуруҳларда ишлаш, жамоавий муҳокама, тақдимот каби интерфаол усуллардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Ўқув курсларида Халқ қабулхоналари фаолиятини янгича асосда ташкил этиш, уларнинг секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

 

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ жамоани шакллантириш ва унинг самарали ишлашини ташкил қилиш, тайм-менежментни амалда қўллаш, ҳар бир сониядан унумли фойдаланиш каби мавзуларга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

 

Бундан буён давлат органлари Халқ қабулхоналари бошчилигида ўзлари масъул бўлган ҳудудларда маҳаллама-маҳалла, кўчама-кўча, уйма-уй юриб, ҳар бир хонадон, оила муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал қилиш чораларини кўради.

 

Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган малака ошириш курслари тингловчилари Олмазор тумани 3 сектор штабида ишларнинг ташкил этилиши юзасидан сайёр амалий семинарда ҳам иштирок этдилар. Семинарда ҳудудларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ишларни ташкил қилиш каби мавзулар Олмазор тумани 3 сектор штаби фаолияти мисолида ўрганилди.

 

Бир сўз билан айтганда, асосий мақсад – аҳоли муаммоларини тўлиқ қамраб олиш, уларга тезкор, самарали ва ҳаётий ечим топиш, халқимиз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, айнан бугун кўришига эришишдан иборат.

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар