Фуқаролар мурожаатларини жойида ҳал этиш, аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, муаммоларни аниқлаш, уларни жойида бартараф этиш давлат идоралари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Хусусан, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан истеъмолчилар билан мулоқот тизими самарали йўлга қўйилган бўлиб, айни вақтда жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар халқ ичига кириб бориш, унинг ташвиш ва муаммоларини чуқур ўрганган ҳолда тегишли чора кўришнинг воситаси бўлиб хизмат қилмоқда.
Жамият бошқарув раиси Маъруфхон Хўжаев иштирокида Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда 170 дан зиёд фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар кўриб чиқилди.
– Маҳалламизга 2009 йилда лойиҳа асосида табиий газ тармоғи тортилган. Тўрт йилгача “зангори олов”дан фойдаландик холос, – дейди Наманган туманидаги “Қоратепа” МФЙ раиси Даврон Бозоров. – Етти мингдан ортиқ маҳалладошларимиз айниқса, қишнинг изғирин кунларида қийналмасликлари учун тўхтаб қолган таъминотни тиклаш масаласида “Ҳудудгазтаъминот”га мурожаат қилдик. Мазкур муаммо жойида ўрганиб ижобий ечим топилиши айтиб ўтилди.
Фуқаро Аҳмаджон Ҳожидадаев Наманган шаҳрининг Марғилон маҳалласига суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилиши бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу муаммо ҳам жойида бартараф этилиб, “Марғилон” МФЙга суюлтирилган газ тўлдирилган баллонлар етказиб берилди.
Мулоқот давомида йиғилганларга табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланиш қоидалари эслатиб ўтилди. Табиий газдан оқилона фойдаланиш бўйича зарурий тавсиялар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |