Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Президентнинг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонаси ташкил этилди. Бу ўз ўрнида фуқароларнинг муаммоларига ечим топишда катта имконият яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг энг самарали ва тизимли фаолиятини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.
– 2024 йилнинг иккинчи чораги давомида Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани Халқ қабулхонаси ва виртуал қабулхонаси орқали фуқаролардан 401 та мурожаат келиб тушган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоровулбозор туманидаги Халқ қабулхонаси мудири И.Каримов. – Шундан 200 таси, яъни 50 фоизи ижобий ҳал этилган. Қолган 103 тасига ҳуқуқий маслаҳат, 61 тасига тушунтириш берилган. Тугатилган 9 та, рад этилган 5 та, кўрмасдан қолдирилган 1 та ва қолган 22 та мурожаат кўриб чиқилиши учун жараёнда бўлган.
– Ташкилот раҳбарим билан ўзаро келишмаганлигим сабабли 2023 йил 17 март куни ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, шу йилнинг ўзида 5 апрель куни аризани бекор қилиш тўғрисида қайта ариза ёздим. Ўртада низо чиқиб масала ФИБ Когон туманлараро суди томонидан кўриб чиқилди, – дейди Қоровулбозор туман “Бўзачи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Феруз Нуров. – Менинг фойдамга суд томонидан тегишли қарор чиқарилган бўлсада, ташкилот томонидан ишлаган иш кунларим учун иш ҳақимни тўламай келаётганлигини баён қилиб, иш ҳақлари ундирилиши масаласида амалий ёрдам сўраб туман Халқ қабулхонасига мурожаат йўлладим. Мурожаатим туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда атрофлича ўрганиб ижобий ҳал этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган аксарият мурожаатлар туман даражасида ҳал этиладиган тоифасига киради. Бу ўринда бевосита маҳаллаларда “маҳаллабай” ўтказилаётган сайёр оммавий қабуллар муҳим аҳамият касб этади.
Шу сабабли ҳам бугунги кунда туман Халқ қабулхонаси ҳамда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан, ҳоким ёрдамчилари иштироки таъминланган ҳолда ҳар ҳафта секторларга бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларида тасдиқланган режа жадвал асосида мунтазам равишда фуқароларнинг сайёр ва оммавий қабуллари ҳамда ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб келинади. Ушбу тадбирларда асосий эътибор фуқароларни ҳозирги кунда қийнаётган турли соҳалардаги муаммоларни зудлик билан аниқлаш ҳамда ечимини топишда кўмаклашишга қаратилмоқда.
Жумладан, 2024 йилнинг 2-чораги давомида туман Халқ қабулхонаси секторлар ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда барча маҳалла фуқаролар йиғинларида 136 та сайёр қабул ўтказилди. 1319 нафар фуқаро қатнашиб, улардан бандлик, олий таълим, халқ таълими, суд ижросига оид, соғлиқни сақлаш, болалар нафақаси, тадбиркорлик билан шуғулланиш, кредит олиш, давлат хизматлари фаолияти, моддий ёрдам, қурилиш соҳаси, дори-дармон, оиладаги низолар, солиқ тўловлари, газ, сув, электр ва иссиқлик таъминоти, йўл қурилиш, ободонлаштириш ва бошқа масалаларга оид жами 287 та мурожаат қабул қилинган.
Қабул қилинган 287 та мурожаатнинг 213 таси яъни 74 фоизи ижобий ҳал қилинган. 27 тасига ҳуқуқий тушунтириш, 20 тасига асосли тушунтириш берилган бўлса, қолган 27 таси ўрганиш жараёнида бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича аҳоли мурожаатлари билан ишлаш давомида камчиликларга йўл қўйган корхона ва ташкилотларнинг натижалари юзасидан Халқ депутатлари Кенгашларига ҳар чорак якуни бўйича ҳамда тумандаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти ҳақида ҳар ойда ахборот киритилиб, секторлар, ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг фаолияти, уларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати Кенгашда муҳокама қилиниб келинмоқда.
Бугунги кун мос даврига кўра жами 12 та ахборот киритилган бўлиб, барчаси туман Кенгаши сессияларида муҳокама қилиниб тегишли қарорлари қабул қилинган.
– Ташкилот ва идораларда аҳоли муаммолари, мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбар ҳамда масъул ходимлари иштирокида танқидий муҳокама қилиш, мавжуд камчиликлар бартараф этилиши юзасидан амалий чоралар белгиланиши ва ижро этилишини назоратга олиш мақсадида жорий йилнинг 6 ойида, давлат органлари ва ташкилотларига жами 24 та кўрсатма юборилган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоровулбозор туманидаги Халқ қабулхонаси мудири И.Каримов. – Шу билан бирга секторлар штаби таркибига киритилган ходимлар фаолиятини рағбатлантириш бўйича 1 та ва аҳоли муаммолари ҳамда мурожаатлари билан ишлашда қонун талаблари бузилиш ҳолати юзасидан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида 1 та, жами 2 та таклиф киритилган.
Шу билан бирга қонун ва фармон талаблари ижросининг бузилишига ҳамда мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган ташкилотларга жами 4 та кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилган.
Ушбу тақдимномаларга кўра тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |