Юртимизда аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиб ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда «маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қўқон шаҳрининг 21 та маҳалласида олиб борган ўрганишлари натижасида келиб тушган 468 та масала бўйича мурожаатнинг 72,8 фоизи қисқа муддатларда бартараф этилди.
Хусусан, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 32 та ижтимоий соҳа объекти атрофлича ўрганилди. Аниқланган 17 та муаммоли масаладан 8 таси тезкорлик билан бартараф этилди. Қолган объектларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Шунингдек, ички йўллар ва аҳоли хонадонларининг электр таъминоти яхшиланиб, янги СИП кабеллар тортилди. Газ таъминоти бўйича ГРП таъмирланиб, газ тармоқлари янгиланди. Мурожаатга кўра, эҳтиёжманд хонадонларга қўшимча суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Ичимлик суви таъминоти учун эса насослар янгиланди.
«Маҳалла еттиликлари» билан ҳамкорликда «Сайхунобод тажрибаси» асосида 127 та микролойиҳа амалга оширилиб, юздан зиёд аҳоли доимий иш билан таъминланди.
Банк вакиллари иштирокида «Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш», «Оилавий тадбиркорлик» дастурлари доирасида 2.6 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Юз нафар фуқарога «Бизнесга биринчи қадам» дастури доирасида 1.2 миллиард сўм миқдорида имтиёзли микроқарз ажратиб берилди.
Маҳаллаларнинг ички шароити ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда фуқаролар бандлиги таъминланди, хусусан, 7 нафарининг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган 103 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсга манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Оғир шароитда яшаётганларнинг хонадони таъмирланиб, 16 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, 50 нафари озиқ-овқат маҳсулотлари ва 136 нафари бепул дори-дармонлар, ногиронлик аравачалари билан таъминланди. 159 нафар фуқаро профилактик-тиббий кўрикдан ўтказилиб, 7 нафарига даволаниш учун бепул ордер берилди.
«Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган 16 нафар хотин-қизга жами 10 миллион сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, Республика ишчи масъуллари ва «маҳалла еттилиги» иштирокида 40 та ажрим ёқасидаги оилани яраштириш чоралари кўрилиб, 35 та нотинч оиладаги низолар бартараф этилди, 4 нафар фуқарога тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя ордери берилди.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |