Самарқанд вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Самарқанд шаҳрида ўтказилди.
Фуқароларнинг мурожаатларини вилоят ҳокими билан биргаликда вилоят секторлар раҳбарлари, ҳокимнинг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, Халқ қабулхоналари мудирлари тинглаб, масалаларга ечим топилди.
Мурожаатлар турли хил бўлиб, маҳалла, қишлоқ, маълум бир ҳудуддаги инфратузилма, коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолар қаторида моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, саломатликни тиклаш, бепул уй-жой, алиментни ундириш сўралган масалалар ҳам кўп бўлди. Ҳатто, айрим фуқаролар хорижга ишга бориш учун виза олиб бериш, меросни бўлиш, оилавий низоларни ҳал этишда ҳам ҳокимдан ёрдам сўради.
Самарқанд тумани Урганжи маҳалласида яшовчи фуқаро Толибжон Набиев қабристонга олиб борадиган йўлни асфальт қилиш юзасидан мурожаат қилди. Фуқарога 2021 йилдан бошлаб “Очиқ бюджет” портали ишга туширилгани у орқали фуқаролар инфратузилмани яхшилаш, жумладан ички йўлларни қуриш бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, лойиҳаларга овоз беришлари мумкинлиги ва шу орқали йўлни таъмирлашлари мумкинлиги тушунтирилди. Шунга қарамай мутахассислар кўрсатилган манзилга бориб вазиятни ўрганиб ёрдам бериши айтилди.
Самарқанд шаҳар Ғулом Каримов кўчасидаги 9-уйда яшовчилар вакиллари уй ертўласидаги носозлик тегишли ташкилотлар томонидан бартараф этилмаётгани учун кўмак сўраб келганларини айтишди. Масъул ташкилотларга масалани жойида ўрганиш ва муаммони ҳал этиш топширилди. Шу билан бирга бу уйга ҳоким бориб, ўзи ҳолат билан танишиши билдирилди.
Сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаат рўйхатга олиниб, кўтарилган масалаларни ҳал этишга масъуллар ва муддат белгиланди. Ҳокимлик ваколатига тегишли бўлмаган, боқимандалик кайфиятидаги мурожаатлар рад этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |