Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад манбаини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда.
«Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида ташкил этилган «Мурожаатдан – даромадга» лойиҳасининг навбатдаги босқичи ҳам шундай эзгу ниятларга қаратилди.
Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган эҳтиёжманд, ишсиз аёлларга Президент совғалари – тикув машиналари тантанали равишда топширилди.
Хусусан, Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун туманларида 100 тадан, Шўрчи туманида 105 та, жами 505 нафар аёлга тикув машиналари берилди.
Шу билан бирга, ҳар бир аёл ўз фаолиятини йўлга қўйиб олиши учун маҳалласидаги етакчи чевар тадбиркор аёлларга бириктирилиб, уларнинг фаолияти назоратга олинди. Яъни, Президент Халқ қабулхонаси, секторлар ва «маҳалла еттилиги» ҳар бир кооперация иш жараёнини доимий мониторинг қилиб боради. Тикув машинаси ажратилган мурожаатчиларнинг аввал барқарор даромадга чиқиб, сўнг яқин уч-тўрт йил ичида ўз оилавий тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилишигача яқиндан ёрдам берилади.
Бундан ташқари, 250 нафарга яқин ишсиз фуқарога субсидия асосида мотокультиватор, пишириқ печлари, сартарошлик ускуналари каби қатор меҳнат жиҳозлар топширилди. Шу тариқа юзлаб оилаларнинг даромади шаклланди, рўзғорига файз-барака кирди.
Ташкил этилган мазкур тадбир катта фестивалга айланди, десак, муболаға бўлмайди. Унда турли кўргазмалар, ярмаркалар ҳамда спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.
Жумладан, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш мақсадида Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Истиқбол маҳалласида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» марафони бўлиб ўтди.
Унда вилоят ва туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда 1500 дан ортиқ 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида «Армиям – фахрим» шиори остида ҳарбийларнинг чиқишлари, кўргазмалари ҳамда турли спорт йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Эришаётган юқори натижалари, ташаббускорлиги ва фидойилиги учун бир гуруҳ ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |