Ҳозир барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда шак-шубҳасиз кутилган натижаларни бермоқда.
Муаммоларни ҳал этишнинг яна бир самарали усули бу аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ва жойларнинг ўзида уларни дардини тинглашдан иборатдир. Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасига жорий йилнинг ўтган даврида 16 минг 23 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 14 минг 664 таси қонуний ҳал қилиниши таъминланган.
Жумладан, алимент ундириш юзасидан келиб тушган мурожаатлардан сўнг 2 минг 809 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланиб, ундирувчиларга 5 миллиард 190 миллион сўм, фуқароларга қарз ва зарар ундириш юзасидан эса 6 миллиард 264 миллион сўм пул маблағлари ундириб берилган. Бундан ташқари, компенсация ундириш билан боғлиқ мурожаатлар бўйича 4,2 миллиард сўм пул маблағлари қопланган.
Хусусан, Бўстонлиқ туманидаги “Хўжакент” дам олиш маскани ҳудудида ташкил этилган вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабулида, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ориф Бозоров томонидан мурожаатчилар қабул қилинди. Уларнинг аксарияти алимент, қарз ундириш, компенсация ва бошқа турдаги ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалаларни ташкил этди. Булардан 8 таси аҳолига бўйича тушунтириш берилди. Қолганлари назоратга олинди. Бу каби сайёр қабуллар вилоятда давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |