Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви Булунғур туманида ўтказилди.
Эсонтурди маҳалласида ўтказилган учрашувда туманда яшовчи йигит-қизлар билан бирга, айни пайтда хорижда ўқиётган ёки ишлаётган ёшлар ҳам иштирок этди.
Вилоят ҳокими ёшлар билан мулоқотда уларни ўйлантираётган масалалар ҳақида гапириб, булунғурлик ёшларнинг ўқиши, ишлаши, умуман, жамиятда ўз ўрнини топиши учун қандай шароит ва имкониятлар яратиш зарурлигини сўради.
Шундан сўнг учрашув қатнашчилари турли масалалар юзасидан вилоят раҳбарига мурожаат қилди. Мурожаатлар шахсий масалалардан кўра кўпроқ ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, спорт мажмуалари, маданият ва санъат муассасаларида ёшлар учун қулайликлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандлик билан боғлиқ бўлди.
– Биз яшайдиган ҳудуд маҳалла марказидан анча олисда, – дейди Ғўбдин маҳалласида яшовчи Умида Фармонқулова. – Мактабга қатнаш, айниқса, қиш ойларида анча қийинчилик туғдиради. Йўлда соатлаб вақтимиз кетади. Агар бизнинг қишлоғимизда ҳам мактаб қурилса, ўқувчилар учун қулай бўларди.
Вилоят ҳокими қишлоқда мактаб қуришдан кўра, ўқувчилар учун бепул автобус қатновини йўлга қўйишни таклиф қилди ва ушбу масала янги ўқув йили бошланишига қадар ҳал этилиши айтилди.
Ситора Насимованинг тумандаги мусиқа ва санъат мактаби залини таъмирлаш бўйича мурожаати ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди, мутасаддиларга бу борада топшириқ берилди. Миркомил Икромовга эса маҳалласида ўқув маркази ташкил этиши учун ёрдам кўрсатилиши белгиланди.
Э.Турдимов хориждаги булунғурлик ёшлар билан ҳам мулоқот қилиб, уларнинг ўқиши, яшаши билан қизиқди.
Россия Федерацияси Челябинск шаҳридаги олий ўқув юртини битириб, ҳозир магистратурага ҳужжат топширган Жавоҳир Алимқулов имкони бўлса ўқишини Ўзбекистонга кўчириб, олган билимларини амалиётда қўллаш ниятида эканлигини айтди.
Вилоят ҳокими Жавоҳирга ўқишни кўчириш белгиланган тартиб асосида амалга оширилишини, агар юртимизга келиб ишламоқчи бўлса, уни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Бундан ташқари, учрашув давомида 51-мактаб спорт залини таъмирлаш, “Ҳумо” истироҳат боғида аттракционлар ўрнатиш, 2-мактабда халқаро стандартлар асосида немис тилини ўқитиш тизимини йўлга қўйиш, Хўжамазгил маҳалласидаги спорт майдончасида ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун қўшимча қулайликлар яратишга доир мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |