Бугун эрта тонгдан мамлакатимизнинг барча маҳаллаларида ҳашар тадбирлари бошланиб кетди.
Халқимизга хос бўлган дўстлик, бирдамлик, меҳр-мурувват, озодалик каби эзгу фазилатлар ҳашар кунларида айниқса ёрқин намоён бўлади.
Яна бир неча кундан сўнг мустақиллигимизга 33 йил тўлиши муносабати билан байрамни кенг нишонлаймиз. "Маҳалла обод — юрт обод" шиори остида бошланган мазкур умумхалқ хайрия ҳашари энг улуғ ва энг азиз айёмни кўтаринкиликда кутиб олиш учун ўзига хос тайёргарликдир.
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси томонидан ҳар бир маҳаллада амалга ошириладиган вазифалар "кўчабай" ва "хонадонбай" белгилаб олинди.
Уюшма Ахборот хизмати раҳбари Жобир Асқаровнинг таъкидлашича, икки кун давомида маҳаллаларни ободонлаштириш йўналишида — 10,8 минг гектардан ортиқ майдон ободонлаштирилади, 13,2 минг тоннадан зиёд чиқиндилар чиқариб ташланади, 6,3 минг км узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланади. Ёшларни жалб этган ҳолда 9 минг 948 та қабристон ободонлаштирилади ва таъмирланади. 495 та зиёратгоҳ ва 54 мингдан ортиқ кўча тартибга келтирилади. 3,1 млндан зиёд дарахт оқланиб, уларга шакл берилади.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишида 9 минг 713 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирлаб берилади. 16 минг 667 та кам таъминланган оилаларнинг томорқа майдонларига экинлар экилади. 25 минг 764 нафар эҳтиёжманд оилалар, шу жумладан 9 минг 18 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилади.
Шунингдек, ҳашар куни жамоатчилик вакиллари иштирокида 200 га яқин маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, ишлаб чиқариш корхоналари, маҳалла бинолари, болалар спорт майдончалари ва бошқа ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилиши режалаштирилди.
Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида штаблар фаолияти йўлга қўйилган. Улар томонидан умумхалқ хайрия ҳашарининг бориши мунтазам мониторинг қилиб борилади.
Бугун эрта тонгдан ҳаво ҳам ҳашарга мос бўлди. Барча юртдошларимиз, маҳаллалар, меҳнат жамоалари умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқдалар.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |