Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича қатор вазифалар берилган эди.
Мазкур топшириқ ижроси борасида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли вазирлик, қўмита ва идоралар масъулларидан тузилган Республика ишчи гуруҳи фаолияти натижасида биргина Қўқонда 33 та таълим муассасаси бинолари таъмирланиб, болажонлар учун фойдаланишга топширилди.
Жумладан, Қўқоннинг Шайхон маҳалласидаги 460 ўринли 19-умумтаълим мактаби биноси тўлиқ янгиланиб, муаллимлар ва ўқувчилар ихтиёрига топширилди.
Мингтут маҳалласидаги минг ўринли 9-умумтаълим мактаби ҳам таъмирталаб бўлиб қолган эди. Бир-бир ярим ой нари-берисида бу билим даргоҳи ҳам янги ўқув йилига пухта ҳозирлаб берилди. Шу билан мазкур ҳудуддан Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларда тилга олинган энг катта тизимли масала ҳал қилинди.
Мазкур даргоҳларнинг тантанали очилиш маросимларида Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев кенг кўламдаги ушбу бунёдкорлик ишлари орқали ёшларнинг истеъдод ва қобилияти, эзгу интилишларини тўлиқ рўёбга чиқариш, ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ҳаётда ўз ўринларини эгаллашлари учун давлатимиз раҳбари томонидан муносиб имкониятлар яратиб берилганини таъкидлади. Эндиликда ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлиги, чет тилларни, компьютер технологиялари ва аниқ фанларни чуқур ўрганиш лозимлиги алоҳида қайд этилди.
Президентимизнинг ташрифидан сўнг Қўқонда янги ўқув йили бошланишига қадар ички имкониятлар ҳисобидан таъмирдан чиқарилган муассасаларнинг 15 таси давлат мактабгача таълим ташкилотларидир.
Хусусан, куни кеча Собир Абдулла, Калвак гузар, Ширин маҳаллаларида янгиланган болалар боғчалари фойдаланишга топширилди. Бу амалий ҳаракатлар Янги Ўзбекистон асоси бўлган “Инсон қадри учун!” ғоясининг ҳаётдаги ижобатидир.
Республика ишчи гуруҳи масъуллари фаолияти билан Қўқон шаҳридаги таълим муассасаларининг наинки ташқи қиёфаси янгиланди, балки улар замонавий асосда ҳам тўлиқ жиҳозланди. Давлат бошқаруви академияси мутахассисларининг ўқув машғулотларида педагогларнинг билим-тажрибаси мустаҳкамланди. Буларнинг барчаси эса таълимнинг ўзига хос “Қўқон тажрибаси”ни яратишга асос бўлмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |