Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида дастлаб Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлиб, ёшлар бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича фаолияти билан яқиндан танишди.
Мономарказда таҳсил олаётган 24 нафар ёш билан учрашиб, суҳбат ўтказилди ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди, таклифлари тингланди.
Шунингдек, Қарши шаҳридаги “Қавали” эркин иқтисодий зонасидаги 15 нафардан ортиқ тадбиркорлар билан ҳам учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Тадбиркорларнинг асосий масаласи маҳсулотларни экспортга чиқариш, солиқ, банк-кредит ва шартномавий муносабатлар билан боғлиқлиги сабабли қабул давомида ҳам мазкур масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Хусусан, ер-жойни ижарага олиш, солиқ маъмурчилиги, кадастр ҳужжатларидаги хатоликлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ички бозорга таклиф қилинаётган маҳсулотларга қўшимча қиймат солиғини қайта кўриб чиқиш сингари муаммолар эътибор марказида бўлди.
Мулоқот давомида адлия иш юритувига 10 га яқин мурожаат қабул қилинди.
Адлия вазири ўринбосари Касби туманидаги “Sultan tex group” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлди. Тадбиркорларга товар ва хизмат кўрсатиш белгилари, маҳаллий ва халқаро брендларни яратиш юзасидан ўз тавсияларини берди. Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг, Касби туманидаги “Қамаши” МФЙда адлия органларига бириктирилган ёшлар муаммолари ўрганилди. Бунда тегишли ҳудудда яшаб келаётган 25 нафар ёш билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.
Маълумот ўрнида, Касби тумани адлия бўлимига ҳудуддаги 4 та маҳалладан 2 минг 328 нафар ёш бириктирилган бўлиб, шундан 25 нафарининг бандлиги таъминланган.
Ташриф давомида Х.Мелиев вилоятда аҳоли мурожаатлари, фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати ва соҳага тегишли Президент фармони ижросини ўрганди.
Дастлаб Косон туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази фаолияти, фуқароларга давлат хизматлари олишда яратилган қулайликлар билан танишилди.
Хусусан, Косон туманида 785 та хонадон муаммоси ўрганилиб, 77 та ҳуқуқий муаммо аниқланди. Шундан, 55 нафар фуқаронинг муаммоси адлия кўмагида ҳал этилди. Тумандаги давлат архивининг иш жараёни, маълумотлар базаси кўздан кечирилди.
Навбатдаги манзил Касби тумани адлия бўлимида бўлиб, туман адлия бўлими, ФҲДЁ, ЮХКМ ҳамда ДХМ ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида туман адлия бўлими бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахбороти тингланди.
Адлия вазири томонидан адлия бўлимлари билан бир қаторда МФЙ ходимларига ҳам кўплаб ваколатлар, ташкилий ва молиявий имкониятлар берилаётгани ҳамда соҳада амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |