Термиз шаҳрида Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов, Олий суд судьялари Носир Расулов, Нурали Раҳмонов ва вилоят судлари вакиллари иштирокида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабулда судларга оид жиноят ишлари бўйича 27 та, фуқаролик ишлари бўйича еттита, маъмурий ишлар бўйича тўртта ва иқтисодий ишлар бўйича иккита масала кўриб чиқилиб, 21 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 19 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Оммавий қабулда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган маҳкумларнинг жазони енгиллаштиришни сўраб қилган мурожаатлари шу ернинг ўзида жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилиб, 41 нафар шахс тегишли жазосини ўташ муддатидан олдин шартли равишда озод этилди. Фуқаролик ишлари бўйича судлари ажрашиш арафасидаги олтита оилани яраштирди. 2 нафар шахсга нисбатан юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш бўйича аризалар қаноатлантирилди.
умладан, қабулда Термиз туманида яшайдиган 1995 йил Тожикистонда туғилган Бобомурод Сатторов 2000 йил оила аъзолари билан Сурхондарё вилояти Термиз туманига яшаш учун кўчиб келгани, ўшандан буён Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ололмай юргани, бир неча бор тегишли идораларга мурожаат этган бўлса-да, ҳал бўлмаганини маълум қилиб, масалага қонун доирасида ечим топишни сўради. Мазкур мурожаат фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, 1998 йил Туркманистонда туғилган Асилбек Бозоров ҳам 2004 йилдан буён Термиз туманида истиқомат қилмоқда. Сайёр қабулда у ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш масаласида мурожаат этди. Бу масала фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.
Сайёр қабулда дастлабки тергов органи тақдим этган 5 нафар шахсга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар, Ангор, Жарқўрғон ва Термиз туман судларининг сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, судланувчиларнинг жабрланувчиларга етказган зарари тўлиқ қоплангани сабабли тарафлар яраштирилди ва жиноят ишлари тугатилди. Икки нафар шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди ва қамоқдан озод этилди.
Қабулда муаммолари ўз ечимини топган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси номига ёзма ташаккурнома билдирди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |