Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида самарали ҳал этишнинг ягона манзили саналмоқда десак, муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига 2024 йил 1 август ҳолатига Бухоро вилояти аҳолисидан 40 337 та мурожаат тушган. Шундан, 37 005 таси вилоятдаги ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган ва 14 345 таси ижобий ҳал этилган.
– Вилоят Халқ қабулхонасига Когон туманида яшовчи икки нафар фуқаро мурожаат қилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Алишер Юнусов. – Ҳар икки фуқаронинг мурожаати билан танишдим ва шу нарса аён бўлдики, уларнинг турмуш ўртоқлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бухоро филиалида ҳайдовчи бўлганлигини, 2023 йил 15 сентябрь куни О.Б. ва Н.Т “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бухоро филиали раҳбарининг буйруғига асосан Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафарига юборилган. 2023 йил 16 сентябрь куни фуқаролар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридан Амударё туманидаги белгиланган объектга бораётганда йўл транспорт ҳодисаси оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Аммо, марҳум О.Б. ва Н.Т. билан тузилган мажбурий суғурта шартномасига асосан тўловлар “Темирйўл суғурта” АЖ томонидан тўлаб берилмаган. Мурожаат Халқ қабулхонаси масъул ходимлари томонидан соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилди. Натижада “Темирйўл суғурта” АЖнинг суғурта қўмитаси томонидан ушбу ҳолат суғурта ҳодисаси деб тан олинди. 2024 йил 6 февраль куни фуқаро К.Й.нинг банк ҳисоб рақамига 395.064.008 сўм, ҳамда фуқаро Г.С.нинг банк ҳисоб рақамига 445.199.610 сўм суғурта товони ўтказиб берилиши таъминланди.
Жорий йилда Халқ қабулхоналари томонидан 28 та бошқарма ва ташкилотлар (уларнинг туман ва шаҳар бўлимлари) ўтказилган ўрганиш ҳамда “Виртуал қабулхона” ахборот тизимида ўтказилган таҳлилларда аниқланган камчиликларни, шу жумладан, мурожаатларини кўриб чиқишда қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига 231 та тақдимнома, 94 та таклиф, 264 та кўрсатма ҳамда халқ депутатлари Кенгашларига 134 та ахборот киритилган.
Киритилган ҳужжатларга асосан, камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг 216 нафар ходими огоҳлантирилди. 60 нафар ходимига нисбатан “ҳайфсан”, 9 нафар ходим ойлик иш ҳақидан жаримага тортилди. 31 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ҳамда 21 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда Президент Халқ қабулхоналари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат ва халқ ўртасида ишончли кўприк бўлиб хизмат қилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |