Аҳоли орасига кириб бориш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиб, дарду ташвишларини тинглаш, талаб ва истакларини рўёбга чиқариш, халқнинг розилигига эришиш – бугунги ҳар бир ҳокимнинг, раҳбарнинг зиммасидаги энг долзарб вазифа ва масъулият бўлиши лозим.
Жиззах политехника институти мажлислар залида вилоят ҳокими Эргаш Салиев ўзининг навбатдаги оммавий сайёр қабулини шаҳардаги энг кўҳна маҳаллалардан бўлган “Ўратепалик” МФЙ аҳли билан ўтказди.
Тадбир аввалида Жиззах шаҳридаги тадбиркор аёллар ва ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилиб, ушбу кўргазма кўпчиликнинг диққат марказида бўлганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.
Вилоят ҳокими ушбу кўргазмани томоша қилиб, шаҳардаги тадбиркор хотин-қизлар билан учрашди ва улар билан юма-юз мулоқотда бўлди.
Оммавий мулоқотда Жиззах вилоятидаги Президент Халқ қабулхонаси мудири, Жиззах шаҳар ҳокими, секторлар раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва вилоят ҳамда шаҳардаги мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, бошқа ҳудудлардаги аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туманлардаги Президент Халқ қабулхоналаридан фуқаролар онлайн тарзда вилоят ҳокимига мурожаат қилиш имконияти ҳам яратилганини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Жиззах шаҳрида ўтган 2023 йилда 6 та давлат дастури доирасида 162 та объектда 493 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.
Жорий йилда тасдиқланган 3 та Дастур доирасида эса 43 та объектга 69 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилган.
“Ташаббусли бюджет” дастурининг иккинчи мавсумида ғолиб бўлган 9 та объектга 11 миллиард 400 миллион сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.
Қабул гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказилиб, ҳар бир гуруҳдаги мутасаддилар аҳоли муаммоларини тинглади.
Оммавий қабулда аҳоли томонидан бандлик, даволаниш ва дори-дармон, уй-жой таъмири ва ижтимоий масалаларда бир қатор мурожаатлар келиб тушди.
Жиззах шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда 97 нафар фуқародан 121 та масалага доир мурожаатлар қабул қилинди.
Мурожаатларни қонун доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда Жиззах шаҳри, туманлар ҳокимларига вазифалар белгилаб берилди.
– Муҳтарам Президентимиз бошчилигида мамлакатимизнинг барча соҳа ва йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аввало халқимизни рози қилиш ва сиз азиз фуқароларимизнинг яхши яшаши, фаровон турмуш кечириши, даромадли иш билан таъминланиши учун шарт-шароит яратишдек эзгу ғоя мужассам. Сизлар дуч келаётган муаммоларни вақтида бартараф этсак ва сизларнинг розиликларингизга эриша олсак, зиммамиздаги энг катта ва муҳим вазифани уддалаган бўламиз. Сиз томонингиздан қабул қилинган ҳар бир мурожаат қатъий назоратда бўлади, – деди Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев фуқаролар билан ўтган оммавий сайёр қабулда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |