Андижон вилояти туман, шаҳар Халқ қабулхоналарига “Cobalt“ русумли хизмат автомашиналари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги туман, шаҳар Халқ қабулхоналари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг мутлақо янги тизими – Халқ қабулхоналари фаолияти йўлга қўйилгани жойларда одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Айни пайтда вилоятда 16 шаҳар ва туман Халқ қабулхоналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Ўтган давр мобайнида уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
– Вилоятдаги Халқ қабулхоналари самарали фаолият олиб бормоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Мамазоир Хўжамбердиев. – Биргина 2018 йилда фуқаролардан Халқ қабулхоналарига 25 минг 528 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 20 минг 343 таси, яъни 78 фоизи ижобий ечимини топди.
Президентимизнинг жорий йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Халқ қабулхоналари зиммасига муҳим вазифалар юкланди. Энг асосийси, 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал этади.
Халқ қабулхоналарининг хизмат автомобиллари билан таъминланиши, шубҳасиз, улар фаолияти самарадорлигини янада оширишга, айниқса, чекка қишлоқларга бориш ва у ерда истиқомат қилаётган юртдошларимиз муаммоларини ҳал этиш имкониятини кенгайтиради.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.
Ф.Убайдуллаев, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |