Шу кунларда мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий муаммолариниҳал қилиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Бу борада ҳудудларда турли тадбир ва учрашувлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири, Бухоро вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Фируза Иброҳимова иштирокидаги сайёрқабул Шофиркон туманида бўлиб ўтди. Тадбир туман маҳаллалар уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Ички ишлар, Адлия бўлимлари, Мажбурийижро бюроси, АТБ “Халқ банки”, Ёшлар агентлиги бўлимлари, Тиббиёт бирлашмаси, ФҲДЁ бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
Қабулжараёнида хотин-қизлардан келиб тушган 56 мурожаатнинг 26 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 17 та мурожаат тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, 13 нафар хотин-қизга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Мурожаатларнинг аксарияти оилавий келишмовчиликлар,иш билан таъминлаш, имтиёзли кредит олиш, алимент пулини ундириш, моддийёрдам кўрсатиш, кадастр масаласи, ҳимоя ордери олиш, даволаниш билан боғлиқ бўлди.
Шунингдек, тадбиркорлик ишини бошламоқчи бўлган,“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан 7 нафарига туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими тавсияси билан субсидия асосида электропеч ва тикув машинаси берилди.
Боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган 32 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
Мазкур тадбирлар жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш йўлида амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирлар эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |