Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказида ҳудуддаги тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни атрофлича ўрганиш, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбир аввалида вилоят ҳокими кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, реал даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш устувор вазифа эканлигини таъкидлади.
Тадбирда 50 дан зиёд тадбиркорнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим изланди.
Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати мутасадди идоралар вакиллари, бошқармалар ҳамда масалага дахлдор корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида таҳлил этилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
– Бизнинг корхонамиз импорт-экспорт масалалари билан шуғулланади, – дейди “White Ford Ecosport” корхонасининг молиявий масалалар бўйича директори Дилноз Омонова. – Бугунги очиқ мулоқотда Қозоғистондан юртимизга ғалла олиб келиш мақсадида Агробанкдан айланма маблағ учун кредит ажратишни тезлаштириш масаласида мурожаат қилдим. Чунки қанча кеч олиб келсак, шунча нарх-наво кўтарилиб кетаверади. Шунингдек, “Кармана асл дон” МЧЖ миз ҳам бор. Ундан 3 нафар фермернинг қарзи бор. 2 йилдан буён қарзни тўлаб беришмаяпти. Гарчи қарздорликни ундириш бўйича ҳужжатлар Мажбурий ижро бюросига ўтган бўлсада, ҳанузгача ундирилгани йўқ. Яна бир масалада вилоят ҳокимига мурожаат қилдим. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан ҳудудга киритилган ҳар бир вагон учун имтиёз қўлланилиши керак. Мавжуд 133 та вагонимиздан 30 тасига имтиёз қўлланилиб, 103 тасига қўлланилмаган. Бу қарийб 1 миллиард сўм маблағимиз темир йўлда ётибди, дегани. Учрашувда ушбу маблағни кейинги вагонларимизга қўллаш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Барча масалаларни ижобий ҳал қилиш учун масъулларга топшириқлар берилиб, муддат белгиланди. Кутамиз.
Албатта, тадбиркорлик фаолиятининг қўллаб-қувватланиши, уларни қийнаётган муаммоларнинг ўз вақтида ижобий ҳал этилиши нафақат тадбиркорга даромад олиб келади, балки янгидан-янги иш ўринларининг яратилиши билан бирга давлат бюджетининг шаклланишига ҳам улуш бўлиб қўшилади.
Очиқ мулоқотда ҳар бир мурожаат эътиборда эканлиги таъкидланиб, вилоят ҳокими мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тадбиркорларнинг мурожаатларини тез ва қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш чораларини кўриши лозимлиги тўғрисида топшириқлар берди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |