Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, маҳаллалардаги муаммоларнинг ўз вақтида ва самарали ечимини топишда муҳим дастуриламал вазифасини бажармоқда.
Маълумки, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсон ҳаёти маҳалла, оила билан узвий боғлиқ. Шундай экан маҳалла обод, хонадонлар тинч, маҳалладошлар аҳил-иноқ бўлса, турмуш янада файзли ва фаровон бўлади. Аслида халқимизга хос миллий ўзликни ифодаловчи урф-одатлар, анъаналарни авайлаб-асраш ва ёшлар тарбиясида муҳим ўрин эгаллашида маҳалланинг муҳим ўрини бор.
Кейинги йилларда Тошкент вилоятида ҳам маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, оилаларда ижтимоий-соғлом муҳитни яхшилаш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш 2024-2026 йилларга мўлжалланган манзилли дастур ишлаб чиқилган. Бунда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва давлат-хусусий шериклик асосида 119 та маҳалла биноларини янгидан қуриш ҳамда 116 тасини реконструкция қилиш режалаштирилган. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Бўстонлиқ туманида 8 та, Олмалиқ, Нурафшон шаҳарлари ва Чиноз туманида 2 тадан, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Паркент, Янгийўл туманлари ва Янгийўл шаҳарда 1 тадан, жами 20 та маҳаллалар янги бино билан таъминланди. Шунингдек, ҳозирда 24 та маҳаллада бу борада амалий ишлар изчил давом этмоқда.
– Маҳаллаларнинг молиявий имкониятларини ошириш мақсадида маҳаллаларда ўзларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиши учун жамғарма жорий этилган, – дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Ҳошимов. – Жамғарма маблағлари жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳамда қарорда белгиланган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилмоқда.
Шу маблағлар маҳалла ҳудудидаги ички йўллар, ёритиш тизими, электр, табиий газ тармоқлари, сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш, маҳалла биноси, спорт майдони, кутубхона, маданият марказини қуриш ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозлаш, оилаларга моддий кўмаклашиш, инфратузилмани ривожлантириш, ободончилик ишларини амалга ошириш каби тадбирларга сарфланади. Ҳозиргача 7 миллиард 748 миллион сўм эвазига кўплаб маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш ва таъмирлаш, инфратузилмасини ривожлантириш чоралари кўрилди.
Жойларда маҳалла сервис компаниялари фаолиятининг йўлга қўйилиши эса аҳолининг кундалик юмушларида оғирини енгил қилаётгани билан ҳам аҳамиятли. Бугунги кунда вилоятнинг энг намунали 22 та маҳаллаларида шу каби маҳалла сервис компаниялари аҳолининг оғирини енгил қилиб, самарали хизмат кўрсатиб келмоқда. Биргина мисол сифатида Янгийўл тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган маҳалла сервис компанияси фаолиятини келтириш мумкин. Бу ҳудудда компанияга мос янги бино қурилиб, унда 11 нафар ишсиз фуқаро – дурадгор, сантехник, электрик, пайвандчи, қурувчи, кўчаларни ободонлаштирувчи каби касбларда бандлиги таъминланиб, доимий иш ўрнига эга бўлди. Мазкур сервис компанияси томонидан маҳаллани ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бепул амалга оширилади. Шунингдек, унда аҳоли учун 23 турдаги коммунал сервис хизматлари ҳам йўлга қўйилган.
Маълумки, “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг маҳалла доирасида амалга оширган ишлари бўйича тегишли фуқаролар йиғини олдида ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот бериш тартиби жорий қилинган. Давлатимиз раҳбари томонидан “Маҳалла еттилиги”га қўйилган асосий вазифалардан бири маҳаллаларни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантиришдир. Бу борада жорий йил бошида барча маҳаллаларда хатлов ўтказилиб, Омбор китоби шакллантирилди. Ҳар бир маҳаллада ишсиз фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича “Бандлик дастури” тузилган ва ҳар бир ишсиз билан амалга ошириладиган ишлар аниқ белгилаб олинган.
Жумладан, “Сайхунобод” ва “Уйчи” тажрибаси ҳозиргача 6 минг 306 та хонадонга жорий қилинди. Натижада вилоят бўйича “Омбор дафтари”га киритилган 62 минг 670 нафар ишсизларнинг 80 фоизи бандлиги таъминланди. Амалга оширилган ишлар натижасида 425 та маҳалла ишсизликдан ҳоли ҳудудга, 287 та маҳалла жиноятчиликдан, 175 та маҳалла эса оилавий ажримдан ҳоли ҳудудга айлантирилди.
Умуман олганда, эндиликда маҳалла инсонларнинг дарди, қувонч ва ташвишлари билан яшаётган азиз масканга айланиб улгурди. Маҳалла еттилиги эса ўз навбатида аҳоли мурожаатларини ҳал этиш, турмуш даражасини яхшилашда барча имкониятларни ишга солмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |