Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, одамларни қийнаётган турли муаммоларни ҳал этиш, одил судловга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Булоқбоши туман судига ўтган йили қилинган мурожаатларнинг аксарияти қаноатлантирилди ёки мурожаат бўйича кўтарилган масалалар ижобий ечимини топди.
– Ўтган йили туман судига Президентнинг Халқ қабулхоналари орқали, шунингдек, виртуал тарзда ва бевосита 80 дан ортиқ ёзма, оғзаки мурожаатлар бўлди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман суди раиси Иномжон Норматов. – Мурожаатлар орасида сайёр суд ва қабуллар доирасида келиб тушганлари ҳам кўп. Мурожаат қилувчиларнинг 46 фоизи муқаддам судланган ва маъмурий жавобгарликка тортилган шахслардир.
Мурожаатларнинг асосий қисми берилган жазони енгиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши, ишга жойлашиш, суд ҳукмидан нусха олиш масалаларига тегишлидир.
– Бир неча ой аввал суд қарори билан менга катта миқдорда жарима тўлаш белгиланган эди, – дейди туманнинг Гулистон маҳалласида яшовчи Донохон Валихонова. – Жаримани тўлашга ҳеч қандай имкониятим бўлмагани учун Жиноят ишлари бўйича туман суди раисининг сайёр қабулида ушбу суммани енгиллаштириб берилишини сўраб, мурожаат қилдим. Мурожаатим юзасидан ишим қайта кўрилиб, менга нисбатан белгиланган жарима жазоси ахлоқ тузатиш ишларига алмаштириб берилди.
Умуман, мурожаатларнинг барчаси бўйича фуқароларга зарур тушунтириш ва тавсиялар берилган. Шунингдек, мурожаат қилувчиларнинг кўпчилиги билан уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича бевосита суҳбатлар ўтказилган.
Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |