Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилояти шаҳар ва туманларидаги Халқ қабулхоналарига “Cobalt” автомашиналари топширилди.
Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, жорий йил 1 февралдан Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилиш, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий этилди. Мазкур тузилмага бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди. Халқ қабулхоналарининг янги тизимда самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида уларга хизмат автомашиналари ажратилди.
Тадбирда Президентнинг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Бердиқиличев Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатлар қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланганини таъкидлади.
2018 йилда вилоятдаги Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан 19 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Уларнинг 12321 таси қаноатлантирилган, жумладан, 3685 таси ижобий ечим топган, 7304 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган 2275 қабулда 12751 дан ортиқ аҳоли турли масалалар юзасидан мурожаат қилган. Муаммоларнинг 50 фоизи ижобий ҳал этилган, 50 фоиз мурожаат юзасидан тушунтириш берилган.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмонов сўзга чиқди.
Шоназар Қориев (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |