2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Барча мурожаатлар Президентнинг Виртуал қабулхонаси орқали қабул қилинади

Энди давлат органларига қилинадиган мурожаатларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси - pm.gov.uz манзили орқали қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар учун давлат органларига мурожаат қилишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2018 йил 1 февралдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимининг янги талқини ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасининг янги ахборот тизими жисмоний ва юридик шахсларга ўз мурожаатларини Интернет тармоғидаги pm.gov.uz манзилидаги веб-сайт орқали давлат органларининг раҳбарларига бевосита юбориш имкониятини беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, бир-бирини такрорловчи тизимларни қисқартириш, давлат органларига келиб тушаётган барча мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона тизим доирасида бирлаштиришни таъминлаш мақсадида давлат органларининг расмий веб-сайтларида яратилган виртуал қабулхона тизимларининг фаолиятини жорий йилнинг 25 февралига қадар тўхтатилади.

Давлат органларига қилинадиган мурожаатларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси - pm.gov.uz манзили орқали қабул қилинади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар