2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тахиатошда 54 оила янги уйга кўчиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида кам таъминланган 54 оилага янги уйлар калити топширилди.

Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган манзилли дастурга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида кам таъминланган 112 оилани янги уй-жой билан таъминлаш, 560 оиланинг уй-жойини таъмирлаш, 192 оилага тиббий хизмат кўрсатиш, 3 минг 444 оилани электр-маиший техника воситалари билан таъминлаш белгиланган. Ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан 18 миллиард 204 миллион сўмдан ортиқ маблағ Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида очилган махсус ҳисоб рақамига туширилган.

 

9.JPG


Манзилли дастурга мувофиқ, уй-жой билан таъминлаш бўйича тақсимланган маблағга биноан, ҳозир уй-жойга муҳтож бўлган 112 оиладан 63 таси уй-жой билан таъминланган, 18 та уй-жой янгидан қурилмоқда. 

– Президентимизнинг биз каби ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга қаратаётган эътиборидан ниҳоятда хурсандмиз, – дейди II гуруҳ ногирони Дурдигул Нуриева. – 17 йилдан буён қариндошларим уйида яшаб келаётган эдим. Мана, бугун ўз уйимга эга бўлдим. Бунинг қандай бахт эканини мен каби бошидан ўтказганларгина билади. 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар кўлами кенгаймоқда. Манзилли дастурга кўра, уй-жойини таъмирлашга муҳтож бўлган 560 оиладан 504тасининг уй-жойида тўлиқ таъмирлаш ишлари тугатилган, қолганларида давом эттирилаётир. Ушбу мақсадларга 5 миллиард 240 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.

 

11.JPG


Тиббий хизматга муҳтож 192 нафар фуқарога тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармон ва тиббий анжомлар харид қилиш учун жами 731 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Маиший техника билан таъминланиши лозим бўлган 3 минг 444 оиланинг барчаси 3 миллиард 125 миллион сўмдан ортиқ маиший техника (газ плитаси, газ баллони, баллон редуктори ва уланиш шлангалари) воситалари билан таъминланган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижроси доирасида Қорақалпоғистонда 487 оилага 3 миллиард 93 миллион 300 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит берилган. 

 

22.JPG


Тахиатош тумани “Орайлиқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Мустақиллик кўчасида янгидан қурилган уйларни фойдаланишга топшириш маросими катта шодиёнага айланди. 

Тантанали маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов сўзга чиқди.

 

Е.Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ​ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар