Сирдарё вилоятида 12 минг 751 гектар аҳоли томорқаси мавжуд. Гулистон ва Мирзаобод туманларида бундай экин майдонлари 2 минг 917 гектарни ташкил этади.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси – 4-сектор ҳудудига қарашли ушбу туманларда баҳорги экин экиш учун асосий майдонлар тайёр ҳолга келтирилди. Эртаги сабзавотлар жами майдоннинг 355 гектар қисмига экилиб, бу борадаги ишлар давом эттирилаётир.
Албатта, ҳосилнинг сифати ва унумдорлиги кўп жиҳатдан уруғликка боғлиқ, шунинг учун, аввало, томорқага экиш учун сифатли уруғлик захираси яратилди. Серҳосил, сувсизлик ва касалликка чидамли мевали дарахтларнинг 4 мингдан ортиқ тупи томорқаларга экиб бўлинди.
– Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик, деб бежиз айтишмайди, – дейди Гулистон тумани Ибрат маҳалласида яшовчи Олимжон Расулев. – Томорқа орқасидан оиламиз даромади ортиб, дастурхонимизга қут-барака кирмоқда. Томорқада рўзғорга керакли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирамиз. Бу йил ҳам карам кўчатини ўзимиз етиштириб, томорқага экдик. Кўчатларнинг қолганини қўни-қўшни, қариндош-уруғларга тарқатдик. Бундан ташқари, асаларичиликни ҳам йўлга қўйганмиз. Ҳозир 10 қути асалари боқяпмиз.
Ибрат маҳалласининг Сирдарё кўчасида 100 дан ортиқ хонадон бор. Бу кўчада истиқомат қилувчиларнинг асосий қисми томорқага картошка, саримсоқпиёз, редиска, турли кўкатлар экишган.
Аммо ҳудуддаги айрим томорқа эгаларининг ҳафсаласизлигидан кўнгил ранжийди.
– Икки тумандаги 8 минг 886 хонадон ўрганилиб, уларнинг 732 тасида томорқадан самарали фойдаланилмаётгани аниқланди, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибов. – Бу хонадонларда тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу каби ҳаракатлар ўз самарасини бериб, фойдаланилмаётган ер майдонлари қисқаришига эришилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |