Бухоро вилоятининг Пешку туманида вилоят сектор раҳбарлари томонидан мутасадди ташкилотлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
1978 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган Пешку туманидаги 186 ўринли 22-умумий ўрта таълим мактаби 2015 йилда қайта реконструкция қилиниб, бунда ўқувчилар сони ошган бўлса-да, ҳалигача спорт зали йўқ, ошхона масаласи муаммо. Сайёр қабул давомида Қумқўрғон қоровул қишлоғи фуқароси Жўрамурод Худойқулов Бухоро вилояти ҳокимига шу масала бўйича мурожаат қилди. Мактабда спорт зал ва ошхона ташкил этиш бўйича шу куннинг ўзидаёқ чора-тадбирлар белгиланди.
— Айни пайтда умумий ўрта таълим мактабимизда 216 нафар ўқувчи таҳсил олади. Спортга қизиқувчи ёшлар жуда кўп. Аммо спорт залининг йўқлиги боис, жисмоний тарбия машғулотларини совуқ кунларда мактабнинг очиқ спорт майдонида ўтказиш қийинчилик туғдириб келган. Сайёр қабул туфайли бу оғриқли масала жорий йилнинг ўзида ҳал этиладиган бўлди, — деди тумандаги 22-умумий ўрта таълим мактаби директори Эркин Турсунов.
Ҳудудида 1 та умумий ўрта таълим мактаби, 3 та мактабгача таълим муассасаси ҳамда бошқа қатор корхона, ташкилот ҳамда маиший хизмат шохобчалари мавжуд тумандаги «Бобоҳожи» маҳалла фуқаролар йиғини, Боғимиришкор қишлоғида 5 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаро Амин Файзуллаевнинг мурожаат этишича, маҳалла аҳолиси ҳудудни боғлаб турувчи 4 километр масофали йўлга ўз ҳисобидан шағал ётқизган.
— Биз маҳалла аҳолиси бир тану бир жонмиз. Фақатгина мана шу шағал тўлдирилган қатнов йўлларда асфальт ётқизилиб, аҳолимизни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган ушбу масала бартараф этилса, — деди Амин Файзуллаев ўз мурожаатида.
Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви масаласи, қишлоқ жойларида мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, бандлик, коммунал, моддий ёрдам, уй-жой масалалари билан боғлиқ кўплаб мурожаатлар ўз ечимини топган. Барча масалалар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилган.
Пешку туман ҳокими ўринбосари Азамат Ражабовнинг айтишича, сайёр қабул жараёнида қайд этилган мурожаатларнинг 91 таси ўз жойида ҳал қилинган. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммолар ҳам қисқа фурсатда ўз ечимини топиши таъкидланган.
Кейинги сайёр қабуллар 4 апрель куни Қоракўлда, 11 апрель куни эса куни эса Ромитан туманида ўтказилиши кўзда тутилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |