2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сектор раҳбари Шароф Рашидов тумани аҳолиси муаммоларини ўрганди

Шароф Рашидов туманида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари генерал-майор Ғайрат Қодиров туманнинг бир қатор маҳаллалари фуқаролари билан учрашди.

Ёшлик, Селариқ, Хайробод, Тошкент, Бобур, Қораянтоқ, Туёқли маҳаллалари аҳолиси билан учрашувда Шароф Рашидов тумани ҳокими Зоир Мирзаев раҳбарлигида ҳудуддаги ташкилот, корхона ва муассасалар масъуллари ҳамда бир қатор вилоят корхоналари вакиллари қатнашдилар.

Жиззах ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи хабарига кўра, 3-секторда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш борасидаги тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг фуқаролар мавжуд камчиликлар, уларни ўйлантираётган масалалар юзасидан мурожаат этишди.

Мулоқот давомида газ, электр, ичимлик суви таъминоти, йўллар носозлиги ҳудуд аҳолисини қийнаётган асосий масалалар эканлиги аён бўлди. Шу маънода, коммунал идоралар масъулларига мавжуд муаммоларни ўрганиш, кам харажатлиларини ички имкониятларни ишга солган ҳолда, йирикларини ижтимоий-иқтисодий дастурлар ва йўл хариталарга киритиш орқали ҳал этиш белгилаб олинди.

Шунингдек, уй таъмири, саломатликни тиклаш, турар жой ва ер участкалари олиш, меросга эгалик қилиш, хориждан келтирилган автоуловни расмийлаштириш, маҳаллалардан чиқиндиларни олиб чиқиш тизимини йўлга қўйиш, тадбиркорлик учун кредит ва ер майдони олиш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш, ногиронлиги бўлган инсонга қараганлик учун нафақа тайинлаш бўйича кўмак сўралди.

Ҳудуддаги Маданият саройини реконструкция қилиш, қабристонни панжара-девор билан ўраш, ариқ-зовурларни чиқиндилардан тозалаш, кўприк қуриш, жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш, фуқаролар йиғинига бино ажратиш каби масалалар йиғилганлар эътиборида бўлди. Кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъуллар бириктирилиб, ҳал қилиш муддатлари белгиланди.

Тадбир давомида айрим муаммолар ечими бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш, ҳашарлар уюштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бундай мулоқотлар вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар