2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оммавий сайёр қабулда фуқарога бир хонали уй берилди

Фарғонада аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида вилоят секторлари раҳбарлари ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Мамлакатимизда халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш бўйича янги тизим яратилганлиги бугун ўзининг амалий самараларини бермоқда. Биргина ўтган йилда вилоятдаги 738 минг 239 хонадонлар секторлар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди. Уйма-уй юриш орқали ўрганиш натижасида 343 минг 404 та муаммолар аниқланган бўлиб, уларни бартараф этиш бўйича туман, вилоят ва республика даражасида “йўл хариталари” ишлаб чиқилган.

 

Вилоят ҳокими раҳбарлигида 505 маротаба жойларда сайёр қабуллар ўтказилиб, 17 минг 262 та фуқаролар қабул қилинган. Ўтган йилда секторлар томонидан 11 минг 775 та оилаларга 17,9 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Бу борада эҳтиёжманд оилаларга 101,3 миллиард сўм ижтимоий нафақалар тўланди ва 11 мингдан зиёд уй-жойлари таъмирлаб берилди. Айни кунларда ҳам сектор раҳбарлари томонидан бу борадаги ишлар тизимли давом этмоқда. Уйма-уй юрилиб, турли муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

 

Фарғона туманида ташкил этилган вилоят секторлари раҳбарларининг оммавий сайёр қабулида ҳам кўплаб муаммоларга ечим топилди. Унда вилоят ташкилот ва бошқармалари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

 

96a65ebf-3162-4a19-b6ab-4fe7e676269d.jpg

 

Қабулда 310 нафар фуқаро қатнашган бўлиб, улардан бевосита вилоят секторлари раҳбарларига 130 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, кредит олиш, ишга жойлаштириш, уй-жой, ички йўлларни таъмирлаш каби қатор масалалар ташкил қилди. Шундан 27 таси жойида ижобий ҳал этилди, 18 тасига асосли тушунтиришлар берилди, 85 таси бўйича бошқарма ва ташкилот раҳбарларига вазифалар топширилиб, уларнинг ҳал этилиши назоратга олинди.

 

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев сайёр қабулда аҳолининг кўплаб мурожаатларини тинглаб, аксариятини жойида амалий ҳал этди.

 

Фарғона тумани Ёрдон қишлоғидаги “Фаровон” кўчасида истиқомат қилувчи, боқувчиси йўқ Эъзозхон Маҳкамова уйини таъмирлаш масаласи билан вилоят ҳокимига юзланди. Масала ўрнида ҳал этилиб, уйни таъмирлаш ишлари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан амалга ошириладиган бўлди. Қувасой шаҳрида истиқомат қилувчи Қосимжон Шокиров турмуш ўртоғи билан бирга шароити яхши бўлмаган ётоқхонада истиқомат қилиб келаётган эди. Унинг муаммоси ҳам тингланиб, жойида ҳал этилди. Қувасой шаҳридан унга бир хонали уй тақдим этилди.

 

Оммавий сайёр қабул давомида меҳнат ва ҳунармандлик ярмаркалари, спорт мусобақалари ташкил этилди. Китоблар кўргазмаси ва сотуви йўлга қўйилди. Вилоят давлат хизматлари агентлиги ҳамда адлия бошқармаси ходимлари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

М.Сулаймонов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар