2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сектор раҳбари сайёр қабул ўтказди

Маҳаллий давлат бошқаруви идоралари, секторлар раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли билан юзма-юз мулоқот асосида одамларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Наманган вилояти тўртинчи сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев ўзига бириктирилган Уйчи ва Чортоқ туманларида навбатдаги сайёр қабул ўтказди.

 

Уйчи туманидаги шундай тадбирда аҳолининг шахсий ва умумий муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, тадбиркор А.Абдувоҳидовнинг фаолиятини янада кенгайтириш юзасидан қилган мурожаати ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, Боғ маҳалласида яшовчи З.Файзуллаеванинг икки сотихлик ҳовлида икки ўғли ва келинлари билан яшаётгани, унинг уй-жойга муҳтожлиги бўйича мурожаатига асосан унга кам таъминланган оилалар учун қурилаётган уйлардан ажратиш тўғрисида ариза бериш тавсия этилди.

 

Вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шуъбасидан маълум қилишларича, Уйчи туманида ўтказилган сайёр қабулда 100 нафарга яқин фуқаронинг уй-жой, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, банк кредитига оид 20 дан ортиқ турдаги мурожаати кўриб чиқилди. Учрашув давомида мурожаатларнинг 2 таси ўз жойида ҳал этилди, қолганлари ўрганиш учун тегишли идора, ташкилот ва маҳаллий ҳокимликларга тақдим этилди.

 

Акромжон Сатторов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар