2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бўкага 18 мингдан ортиқ бадиий асар ортилган китоблар карвони келди

ошкент вилояти Бўка тумани ёшларига 18 мингдан зиёд китоб совға қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 5 минг нусхадаги ўзбек ҳамда жаҳон адабиётининг сара намуналарини Бўка мактаблари ва маҳаллалари учун туҳфа қилди. Бунинг рамзий ифодаси сифатида Агентлик директори туман ҳокимига махсус сертификат топширди.

Қолган 13 минг ададдаги китоб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Ёзувчилар ушмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бошқа ҳамкор давлат ташкилотлари томонидан тақдим этилди.

 

Маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил этилган тантанали тадбирда, шунингдек, туман ёшларига замонавий спорт анжомлари, бошқа зарур жиҳозлар совға қилинди.

Мазкур хайрия тадбирлари Президентнинг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббуси доирасида амалга оширилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни оммалаштириш мақсадида мавжуд кутубхоналарни инвентаризациядан ўтказган ҳолда китоб фондини яхшилаш, китоб дўконлари, “book cafe”лар фаолиятини жорий қилиш, компьютер саводхонлиги ва интернет марказлари, спорт тўгараклари ташкил этиш, ишсиз аёлларни тикув ва тўқимачилик цехларига жалб қилиш каби комплекс лойиҳалар Бўка туманида тажриба тариқасида йўлга қўйилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар