2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Хоразм вилояти ҳокими Боғот туманида шахсий сайёр қабулини ўтказди

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Боғот тумани Қораёнтоқ қишлоғида шахсий сайёр қабулини ўтказди.

10-сонли умумтаълим ўрта мактаби спортзалида ташкил қилинган тадбирда Хоразм вилояти бош прокурори ўринбосари Ғайрат Абдуллаев, Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев, сектор раҳбарлари, вилоят ва туманнинг мутасадди ташкилотлари ва давлат идоралари раҳбарлари, ходимлари, маҳалла фаоллари, туманлардан келган мурожаатчилар иштирок этишди.

 

Мурожаатлар орасида уй-жой қуриш учун ер ажратиш масаласи асосий ўринни эгаллади. Фарҳод Эрманов бу муаммонинг ҳозирги кунда долзарб эканини қайд қилган ҳолда, мутасадди ташкилотларга қишлоқ хўжалигида банд бўлмаган, шунингдек, бонитет балли паст бўлган ерларни аниқлаб олиш ва уларни тезлик билан аукционга қўйиш бўйича топшириқ берди.

Иш билан таъминланиш масаласида мурожаат қилган аҳолининг муаммосини ечиш Боғот тумани Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарига юклатилди. Вилоят ҳокими ишга муҳтож бўлган мурожаатчиларнинг барчасини ишга жойлаштириш ва уларни ишга қабул қилингани ҳақидаги буйруқларни шахсан ўзига тақдим қилишни топширди.

 

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар асосан ер ва кредит ажратиш масаласида мурожаат қилишди. Шунингдек, аҳоли маҳалладаги йўлларни тузатиш, электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминоти, қўшимча томорқа масаласи, ариқлар ва заҳкашларни қаздириш - тозалаб бериш, ноқонуний қурилишларни давлат рўйхатидан ўтказиб олиш бўйича бир марталик акция масаласи бўйича ўз муаммоларини баён қилди.

 

Кам таъминланган оилалар моддий ёрдам ажратиш, ногиронликка чиқиш масалалари, ногиронлик гуруҳини белгилаш, оғир касалларнинг даволаниши учун моддий ёрдам, пенсия таъминоти, уй-жойини таъмирлашга ёрдам бериш бўйича мурожаат қилишди.

 

Бундан ташқари, мактаб, маданият уйи, мактабгача таълим муассасаси, кутубхонани барпо қилиш, электр таъминоти линиялари устунларини ўрнатиш каби ижтимоий муаммолар, маҳалла фуқаролар йиғини сайлови билан боғлиқ муаммолар, суд қарорлари юзасидан норозилик билдириб мурожаат қилганлар бўлди.

 

Фарҳод Эрманов бу мурожаатлар юзасидан ҳар бир соҳа раҳбарига барчасини ўрганиб чиққан ҳолда, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

 

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар