Маҳалламиз тумандаги энг намунали ҳудудлардан бири саналади. Ўтган йилларда бир неча марта “Энг намунали маҳалла”, “Энг осойишта маҳалла” кўрик-танловларида ғолиб ва совриндор бўлганмиз.
Айниқса кейинги йилларда давлатимиз томонидан маҳаллаларни ободонлаштиришга, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга берилаётган катта эътибор туфайли ҳудудимизда қатор қулайликлар яратилди. Маҳалла гузари ободонлаштириб, аҳолига маданий, маиший, савдо хизмат кўрсатиш яхшиланди. Айни пайтда ҳудудда савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди.
Туманимизнинг бошқа ҳудудлари каби маҳалламизнинг ҳам муҳим хусусиятларидан бири байналминаллигидир. Тўрт мингдан зиёд аҳоли яшаётган маҳалламиз миллий таркибида қозоқлар салмоғи ўзбеклардан кейин иккинчи ўринда туради.
Қозоқлар ва ўзбеклар “уйингни тошлар билан эмас, дўстларинг билан ҳимоя қил” деган мақолга амал қилган қиладиган халқ. Бу доно ҳикматга амал қилган икки халқ қадимдан ёнма-ён ҳамжиҳатлик ва тотувликда яшаб келаётир.
Менинг оилам ҳам шу байналминал ҳудудда ўсиб-униб келаётган оилалардан бири. Турмуш ўртоғим ўзбек. Олти нафар фарзандни вояга етказдик. Улардан уч нафари олий маълумотли. Барчаси турли соҳаларда элимизга хизмат қилаётир.
Мамлакатимизда яшовчи барча миллат вакилларининг эркин таълим олишлари учун яратилган имконият туфайли маҳалламиздаги 2-умумтаълим мактабида таълим икки тилда – қозоқ тили ва ўзбек синфлари йўлга қўйилган. Туманимиз марказида Қозоқ миллий драма театри фаолият кўрсатаётир. Ўтган йили “Обод қишлоқ” дастури доирасида капитал таъмирланиб, тўлиқ қайта жиҳозланди.
Айниқса туманимизда ташкил этилган Ўзбек-Қозоқ миллий маданий маркази фаоллари учун театр биносидан алоҳида хоналар ажратилгани икки халқ ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга қаратилган амалий ишлардан бири бўлди. Марказ қошида фолклор, миллий ва эстрада, вокал рақс ва чолғу асбоблари тўгараклари фаолият юритмоқда. Турли маданий тадбирлар ўтказиб келинаётир.
Шу йил февраль ойида Ўзбекистон академик миллий театри жамоаси театримизга келиб қозоқ драматурги Мухтор Авазов асари асосида саҳналаштирилган “Абай” спектаклини намойиш этди. Буюк маърифатпарвар шоир ва мутафаккир, эзгулик ва дўстлик куйчиси Абай саҳнада яратилган сиймоси орқали икки халқни қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга даъват этди.
Ўзбек ва қозоқ халқининг бирлик ва дўстлиги жуда қадим ва қудратли. Унинг қудратини биз маҳалламиздаги икки ҳовли ўртасида бориб-келиб турган қўшни товоқдан тортиб Ўзбекистон ва Қозоғистон республикалари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликкача бўлган жуда улкан миқёсдаги эзгу ишлар мисолида ҳам кўриб турибмиз. Бу ҳамкорлик яна ҳам мустаҳкамланаверади.
Нобот Бекмирзаева,
Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги
“Ержар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси.
ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |