Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот, Амударё ва Элликқалъа туманларида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Бахтиёр Исаков ҳамда Олий суди судьялари томонидан оммавий сайёр қабуллари ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулда аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди.
– Қўнғирот туманида ўтказилган сайёр қабул давомида 56 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, уй-жой, мол-мулк, оммавий ҳуқуқий муносабатлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқаролар билан суҳбатлашилди, дейди Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди раиси Г.Базарбаева. – Қабул қилинган фуқароларнинг 12 нафаридан назорат тартибидаги аризалар қабул қилинди. 44 нафар фуқарога шикоят қилиш тартиби ва муддатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, сайёр қабул жараёнида ушбу ҳудудда жазосини ўтаётган маҳкумларга нисбатан ЖК 74-моддасига асосан жазосини енгилроғи билан алмаштириш бўйича илтимосномалари кўриб чиқилиб, илтимосномалар қаноатлантирилиб, 19 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларидан қамоқдан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди.
Шунингдек, судга оид бўлмаган ишлар билан мурожаат қилган фуқаролар мурожаатлари ҳам тингланди ва тегишлилиги бўйича сектор раҳбарлари жалб қилиниб, муаммолар ўз ўрнида бартараф этилди.
Худди шундай сайёр қабуллар Амударё ва Элликқалъа туманларида ҳам бўлиб ўтди.
Е.Қаноатов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |