Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ва Денов туманларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Жўраев оммавий сайёр қабул ўтказди.
Термиз шаҳри, Термиз, Музработ, Қумқўрғон, Қизириқ, Жарқўрғон, Шеробод, Бойсун, Ангор туманлари аҳолиси учун Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида, Денов, Сариосиё, Узун, Шўрчи ва Олтинсой туманлари аҳолиси учун Термиз давлат университетининг Денов филиалида ташкил этилган учрашувларда аҳолининг мурожаатлари тингланди.
Оммавий сайёр қабулда 402 фуқаронинг мол-мулк ва пул маблағларини олиб қўйиш ёки қайтармаслик, мурожаати тўлиқ кўриб чиқилмаётгани, турмуш доирасидаги келишмовчиликлар, суриштирув ва тергов ҳаракатлари, судланганлик ҳолатини олиб ташлаш, фуқаролик, паспорт тизими билан боғлиқ, қидирув каби масалалар юзасидан мурожаатлари тингланиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Шунингдек, ишга қайта тиклаш ҳамда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларда ҳам мурожаатлар бўлди. Жумладан, 194 та ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли бўлмаган муаммолар ҳам ўрганилди. Сайёр қабулда бўлган фуқароларнинг 30 нафари ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятидан миннатдорлик билдирди.
Мурожаатларнинг 170 таси жойида ҳал этилди. 137 фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. 94 нафарига бошқа органларга мурожаат этиш юзасидан тавсия билдирилди. Битта мурожаат рад этилди. Шунингдек, шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчи боқувчиси йўқ, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларнинг 12 тасига тикув машинаси, 3 нафарига кир ювиш машинаси, 3 нафарига газ плитаси, 3 нафарига иситиш печи, 26 нафарига ногиронлик аравачаси, 10 нафарига электр нон пишириш печи, 1 нафарига қулоқ эшитиш мосламаси, 1 нафарига манти қозон ва қўлтиқ таёқлар, 11 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари моддий ёрдам сифатида тарқатилди.
Икки кун давом этган сайёр қабул доирасида Ички ишлар Вазири ўринбосари полковник М.Жўраев Сариосиё туманида жойлашган “Фарҳод” номидаги мурувват уйида даволанаётган аёлларнинг аҳволидан хабар олиб, уларга яратилган шароити билан яқиндан танишди. Бемор аёллар билан суҳбат ўтказиб, уларга совға-саломлар улашди, хайрия дастурхони ёзилиб, ош тортилди.
Шу куни аёллар мурувват уйининг 80 та деразасига хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида темир панжара ўрнатилди. 2 минг 400 та зарур гигиеник воситалар туҳфа қилинди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |