2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Шерали бобо – 30 невара, 34 чевара ардоғида

Сурхондарё вилоятида 65 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси фарзанду неваралар ардоғида умргузаронлик қилмоқда. Уларнинг олти нафари Термиз шаҳрида яшайди.

“Гулираъно” маҳалласида истиқомат қилаётган Шерали бобо Ҳайдаров бугунги тинч, осойишта ҳаётимиз учун курашган мард, жасур юртдошларимиздан.

 

Бу йил 94 ёшни қарши олаётган отахон 22 ёшида урушга отланди. Ўшанда 1943 йилнинг қиш фасли эди. Шерали Ҳайдаров ва унинг сафдошлари Бухоро вилояти Галаосиё қишлоғида кузгача тайёргарлик кўрди. Қурол-аслаҳалардан фойдаланишни ўрганди. Фашистлар томонидан ишғол қилинган ҳудудлар географияси билан яқиндан танишди.

 

– Ўша йили сентябрь ойида гоҳ поездда, гоҳ пиёда юриб, Украинанинг Запорожье шаҳрига етиб бордик. Шу ерда бизни урушга киритди. Ҳеч кўз олдимдан кетмайди фронт, деганлари олов бўлар экан. Эҳ-ҳе, қандай забардаст йигитлар ана шу оловда ҳаётдан кўз юмди. Бу кунлар ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Дунёда уруш бўлмасин, – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ш.Ҳайдаров.

 

Оддий аскар Шерали Ҳайдаровларнинг ҳарбий батальони Киев шаҳрини фашистлардан озод этишда жанг қилаётганида ёш жангчи дайди ўқ зарбидан ҳушдан кетди. Бошидан ярадор бўлди. Госпиталда жуда узоқ даволанди. Шифокорлар контузия ташхиси билан унга меҳр бериб қарашди. Урушда кўрсатган жасоратлари орден ва медаллар билан тақдирланди. 1945 йил июль ойида Сурхондарёга, туғилиб ўсган қишлоғи Сайробга қайтди.

 

3.jpg

 

– Душманни Берлингача қувиб бориш бир умрлик армон бўлиб қолди, – дейди Шерали бобо. – Ногирон бўлиб, уйга келдим. Лекин, бошқа кўплаб сафдошларим каби ғалаба нашидасини тотмасдан ҳаётдан кўз юмиб кетмаганимга шукрона айтардим. Бу ғалаба – авлодларимиз бахти, деб ўйлар эдим. Она қишлоғимга ёруғ юз билан қайтгач, меҳнат фаолиятимни бошладим. Кўп йиллар табелчи бўлдим. Бригадага етакчилик қилдим. Оила қурдим. Урушдан кейинги очарчиликларни бошдан ўтказдим.

 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бундан 66 йил муқаддам Термиз шаҳрига кўчиб келиб, вилоят марказида меҳнат фаолиятини давом эттирди. Болалар боғчаси, мактаб, кинотеатр ва уй-жойлар қурилишида ишлади. Урушда олган жароҳати азият бера бошлагач, қоровул бўлди.

 

14.jpg

 

– Қоровулликдан кексалик пенсиясига чиқдим, – дейди Шерали Ҳайдаров. – Авваллари уруш қатнашчиларига ҳозиргидек эътибор ва ғамхўрлик йўқ эди. Эндиликда маҳалла фаоллари, ёшлар, давлат хизматчилари, шифокорлар келиб ҳол-аҳвол сўраб туришибди. Президентимиз ҳар йили моддий ва маънавий рағбатлантирмоқда. Буларнинг барчаси ёшимизга ёш қўшиб, ўзимизни тетик, бардам ҳис этишимизга яқиндан кўмаклашмоқда. Ҳар кун тонгда юртимизга тинчлик, барака тилаб, дуо қиламан.

 

Пиру-бадавлат табаррук отахон Иккинчи жаҳон урушидан сўнг тинмай меҳнат қилди. Уч ўғил, уч қизни тарбиялаб, камолга етказди. Бироқ, ҳали ҳам тетик, соғлом. Айни пайтда ўттизга яқин невара, 34 чеваранинг суюкли бобоси. Фарзандлари, невара, чеваралари ардоғида тинч, осуда ва фаровон ҳаёт кечирмоқда.

 

11.jpg

 

Биз “Гулираъно” маҳалласида отахон яшаётган уйга борганимизда Термиз шаҳридаги 12-умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари Шерали Ҳайдаровдан хабар олиб, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан табриклаш учун келган экан. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси уларга аскарлик даврида кўрган-билганлари ва урушдан кейинги тикланиш йиллари билан боғлиқ хотираларини сўзлаб бераётган эди.

 

– Отахон маҳалламизнинг фахри, – дейди 12-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Шоира Янгибоева. – Бу хонадон бизга жуда яқин бўлиб қолган. Ёшларимиз гурунгларига жуда қизиқади. Байрамлар арафасида ўқувчиларимиз билан келиб, бободан ҳол-аҳвол сўраймиз, маслаҳатларига қулоқ тутамиз. Бу учрашувлар ўғил-қизларимизнинг Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини кучайтиришга, тинч-осуда ва обод ҳаётнинг қадрига етишга ўргатаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

 

Х.Маматрайимов, Ж.Қўзимуродов (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар