Молия вазирлигига келиб тушган мурожаатларда пенсия таъминоти билан боғлиқ муаммолар кўп кузатилмоқда. Хусусан, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, ҳудудий бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Бу ҳақида Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.
Пенсия жамғармасига жорий йилнинг январь-март ойлари давомида жами 9 минг 312 та мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 1 минг 866 таси ёзма, 3 минг 673 таси оғзаки ва 3 минг 773 таси электрон шаклда бўлган.
Бу мурожаатларнинг 5 минг 546 таси (60 фоизи) пенсия миқдори камлиги, уни ошириб бериш масаласида келиб тушган. Бундан ташқари, пенсия (нафақа) тайинлаш 1 минг 104 та (12 фоиз), пенсия тайинлашда иш стажи ҳисобга олинмагани 806 та (9 фоиз), имтиёзли пенсия тайинлаш 390 та (4 фоиз), пенсия ва нафақалар тўлови 478 та (5 фоиз) ва бошқа масалаларга оид 802 та (8 фоиз) мурожаат келиб тушган.
Ариза ва шикоятлар ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилиши мутахассислар томонидан назоратга олинган. Натижада, мурожаатларнинг 9 минг 165 таси бўйича тегишли тушунтиришлар берилди, 72 таси бўйича чоралар кўрилди, кўрмасдан қолдирилган ҳамда аноним деб топилган мурожаатлар 32 тани ташкил қилди, 43 мурожаат эса кўриб чиқилмоқда.
Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони” – 1140 (Call-center) йўлга қўйилиши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкорлик билан қабул қилиш имконини бермоқда. Натижада 2019 йил 3 ой давомида Call-center орқали 216 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаатларига жавоб берилган.
Мухтасар айтганда, Жамғармага ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларига келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш, уларни чуқур таҳлил қилиш асосида пенсия таъминоти тизимида фуқаролар учун қулай шарт-шароит яратиш, мавжуд нуқсонларни бартараф этиш бўйича қонунчилик нормаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилмоқда.
ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |