Тинчлик учун курашган инсонлар ҳар доим юксак эътибор ва ҳурматга лойиқ. Улар ҳақиқий маънодаги қаҳрамонлардир.
Мана шундай эзгу мақсад йўлида ҳалок бўлганлар хотираси эса муқаддас. Шу боис халқимиз Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини доим ҳурмат билан ёд этади.
Оловли жанггоҳлардан омон қайтган, фронт ортида меҳнат қилган, машаққатли синовларни матонат билан енгган, ҳозир ҳам ҳаёт бўлган инсонлар эса доим ардоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шу мақсадга хизмат қилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари Ички ишлар вазирлиги ашула ва рақс ансамблининг санъаткорлари билан бирга Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ёнғин хавфсизлиги хизматида фаолият олиб борган ва ҳозирги кунда истеъфодаги бир гуруҳ фахрийларимиз хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
Фахрийлар билан суҳбат чоғида бешафқат урушда бўлиб ўтган воқеалар, хизмат вақтидаги унутилмас жараёнлар ҳақида тинглаб, урушнинг аянчли оқибатларини унутмасликка, тинчлик ва осуда ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга, шунингдек доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга, ҳамиша шукроналик билан яшаш ҳақида сўз борди.
Ўзбекистон давлат академик рус драма театрида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маданий-маърифий тадбир ҳам ташкил этилди. Унда хизмат ходимлари, 40 нафарга яқин Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари иштирок этди.
Тинчлик, меҳр-оқибат, садоқат, жасорат каби мавзуларда куйланган куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. Тадбир сўнггида фахрийларга байрам дастурхони ёзилди.
Муаттар РЎЗИБОЕВА, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |