Сирдарё вилояти Ховос туманида 13 та 2 қаватли ва 3 та 1 қаватдан иборат 2 сотихли уй-жойлар ногиронлиги бор, кам таъминланган хотин-қизларга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева ва бошқалар Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 февраль куни вилоятга ташрифи чоғида хотин-қизларини уй-жой ва иш билан таъминлаш бўйича берган топшириғи ижроси юзасидан вилоятда тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
– Банкдан 15 йилга имтиёзли кредит олиб, уй-жойли бўлдик, – дейди 1-гуруҳ ногирони Наргиза Содиқова. – Уйнинг бошланғич бадали давлатимиз томонидан тўлаб берилди. Янги лойиҳалар асосида қурилган 3 хонадан иборат 2 сотихли уйда ўғлимга келин тушириб, ҳовли тўйи билан қўшалоқ қилиб нишонладик.
13 та 2 қаватли уйнинг 6 таси уч хонали, 7 таси икки хонали. 3 та 2 сотихли уй-жой эса 3 хонали бўлиб, мазкур уй эгаларининг 10 нафарига республика хотин-қизлар жамоат фонди маблағи ҳисобидан ҳамда 6 нафар касаначилик асосида фаолият юритаётган хотин-қизларга республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағи ҳисобидан уй-жойнинг бошланғич бадаллари тўлаб берилди.
Шунингдек, янги уй соҳибаларига ҳомий ташкилотлар томонидан турли уй-рўзғор буюмлари, мебель ва жиҳозлар совға қилинди.
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |