Самарқанд вилоят адлия бошқармасига Самарқанд шаҳар, “Чилқудуқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Мухамедов охирги 2 йил давомида ишга жойлашиш мақсадида ўнлаб ташкилотларнинг остонасида овора бўлиб, ишга киролмасдан юрганлиги сабабли уни ишга жойлашишда амалий ёрдам беришни ҳамда сўраб мурожаат қилди.
Фуқаро Ш.Мухемедовнинг мурожаати вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганилиб, шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази жалб қилинган ҳолда Самарқанд шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмга автомобиль ҳайдовчиси вазифасига ишга жойлашиш учун йўлланма тақдим этилди.
Бундан ташқари, худди шу фуқаро томонидан 3 ойдан бери ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи ололмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.
Ушбу мурожаат вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан кўриб чиқилиб, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда қонунбузилишига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди ҳамда фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилиниб, мулк эгасига топширилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |