Навоий вилояти Конимех туманида Ички ишлар вазири ўринбосари фуқароларнинг ҳудудда тиббий хизматдан фойдаланиш, йўл қурилиши, сув чиқариш, бандлик ҳамда ички ишлар органларига тааллуқли бўлган бошқа бир қатор масалалар билан мурожаатини ўрганди. Сайёр қабулда 200 дан ортиқ аҳоли қатнашди.
– Отам 3 йилдан буён ётоқда, – дейди фуқаро Нарзулла Боймуродов. – Оилавий шароитимиз оғирлиги учун у кишига ногиронлик аравачаси олиб беролмаганмиз. Бундан олдин бир неча марта мутасадди ташкилотларга ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилган эдим. Лекин менинг сўровим эътибордан четда қолди. Отамни елкалаб ташқарига олиб чиқардим. Бугун мурожаатим ҳал бўлди, уйимизга отамга ногиронлик аравачаси келтирилди.
Сайёр қабулда ёзма мурожаатлар асосида 6 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 4 нафар имконияти чекланган шахсларга махсус қўлтиқтаёқлар, 2 нафарига эшитиш мосламаси олиб берилди. Шунингдек, 50 нафар мурожаатчининг тиббий хизмат, ишсизлик, нафақа олиш, ишни қайта тиклаш масалалари ўз жойида ижобий ечим топди.
Хатирчи туманида ўтказилган сайёр қабулда ҳам кўплаб фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал этилди. Жумладан, 10 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари, қиймати тўрт миллион сўм бўлган дори-дармон ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундан ташқари, ИИВ ўринбосари фуқароларни якка ҳамда умумий тартибда қабул қилиб уларнинг мурожаатларини кўриб чиқди. Фуқаролар томонидан билдирилган электр энергиясидаги узилишлар, ички йўлларни таъмирлаш, ишсизлик ҳамда ичимлик суви билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, вазир ўринбосари Ички ишлар вазирлиги Навоий академик лицейида ҳам бўлиб, у ерда ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Ички ишлар вазири ўринбосарининг вилоятга икки кунлик ташрифи чоғида қатор мурожаатлар кўриб чиқилиб, аксарияти ўз жойида бартараф этилган бўлса, айримлари тегишлилиги бўйича мутасаддилар назоратига олинди.
Н.РАҲИМОВ, ЎзА мухбири
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |