Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Қабулхонаси фаолият бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони асосида ташкил этилган мазкур қабулхона раҳбари вазифасини бажарувчи этиб Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шакаров Дилшод Эсанович тайинланди.
Фармонда белгиланганидек, қабулхона тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлашга хизмат қилиши кўзда тутилган. Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш, амалиётда учраётган айрим муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш вазифаларини амалга оширади.
Нуриддин РАҲИМОВ, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |