2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
950 оила ярим асрдан зиёд вақт ғариб кулбаларда яшаган

Пахтакор тумани Мирзачўлнинг жанубий-ғарбида ўзлаштирилган ерларда 1967 йилда Сирдарё вилояти таркибида ташкил этилган.

1974 йилда Жиззах вилояти таркибига ўтказилган туманда чўлни ўзлаштиришнинг илк даврида келган чўлқуварлар, уларнинг фарзандлари яшаб, меҳнат қилади. “Обод қишлоқ” дастури Пахтакор туманига етиб келди.

Бир ой муқаддам Республика ишчи гуруҳи томонидан Пахтакор туманидаги барча қишлоқ ва маҳаллалар ижтимоий инфратузилмаси ўрганиб чиқилди. 

 

1-faqat saytga.jpg

 

15.jpg

 

Туман марказидаги тўртта маҳаллада 1960 йилларда қурилган 56 та кўп қаватли уй таъмирланиб, 88 барак уй ва режасиз, ноқонуний қурилган иншоотлар тўлиқ бузиб ташланди. Ярим асрдан зиёд ночор кулбаларда яшаб келган 950 оила янги турар жойлар билан таъминланадиган бўлди.

Барак уйларда истиқомат қилувчилардан 120 нафари янги барпо этилаётган кўп қаватли уйларга кўчиб ўтиш истагини билдирган. 850 оилага якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб берилди.

 

16-faqat saytga.JPG

 

– Тўртта массивда бош режа асосида якка тартибда 950 та янги турар жой барпо этилмоқда, – дейди туман қурилиш бўлими бошлиғи Аҳролбой Жўраев. – Ҳозиргача уларнинг 300 тасида пойдевор қуйиш ишлари тугалланди. Ҳар бирининг қиймати 70-75 миллион сўмдан баҳоланган бу турар жойлар қурилишига жами 60-65 миллиард сўм сарфланиши ҳисоблаб чиқилди. 

Бу ишда кам таъминланган оилаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Кенг уйда эмин-эркин яшашни орзу қилардик. Тўрт кишилик оиламиз баракда қийналиб яшаб келаётган эдик, – дейди ўзи учун ажратилган ер участкасида янги уй тиклаётган Шомурод Ражабов. 

 

26.jpg

 

23-faqat saytga.jpg

 

Ободлик баробарида инфратузилма иншоотлари ҳам тўлиқ янгиланаётир. Ҳозиргача 2,5 километр ичимлик суви тармоғи тортилди. Электр узатиш тармоқларида модернизация ва реконструкция ишлари давом этмоқда. Яроқсиз ҳолга келган симёғочлар янгиларига алмаштирилиб, 2 километрлик электр тармоғи янгиланди.

“Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги янги массивда 150 ўринли замонавий боғча, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилаётир.

 

Тошқул БЕКНАЗАРОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар