2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар жойида ҳал этилди

Поп туманида ўтказилган сайёр қабулда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 33 мурожаатни жойида ҳал қилди.

Аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, одамларнинг дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ташкил этилган мулоқотда сектор раҳбарлари, вилоят бошқарма ва идоралари, шаҳар ва туман маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хизмат кўрсатувчи ташкилот ҳамда корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

 

Сайёр қабулда уй-жой билан таъминлаш, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги камчиликлар, банкдан кредит олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятига доир эътирозлар, ишсизлик муаммолари, тадбиркорлик, фермер хўжалиги фаолиятига халақит бераётган ҳолатлар ва бошқа масалаларга оид 70 га яқин мурожаат кўриб чиқилди.

 

Шундан 33 тасига жойида ечим топилди. 4 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 30 таси қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Сайёр қабул доирасида меҳнат ярмаркаси, давлат хизматлари маркази томонидан сайёр хизматлар кўрсатиш амалиётлари ташкил этилди ва уларда 12 нафар фуқарога ўз жойида СТИР рақами, икки нафар фуқарога судланмаганлик ҳақида маълумотнома, 15 нафар фуқарога эса ишга йўлланма берилди. Бундан ташқари, 3 нафар эҳтиёжманд фуқаро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан имтиёзли даволаниш учун ордер билан таъминланди.

 

Тадбир якунида Поп тумани ҳокимига аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этишнинг самарали чораларини кўриш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.

 

Акромжон САТТОРОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар