2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эркинжон Турдимов қабулда судлар фаолиятига тааллуқли мурожаатларни нега қабул қилмади?

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Тойлоқ туманида ўтказган сайёр қабулида ушбу туман аҳолиси билан бирга Самарқанд шаҳри, Ургут, Самарқанд, Жомбой туманларидан фуқаролар иштирок этди.

Таъкидлаш лозимки, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш ҳамда юзага келаётган муаммоларга жойида ечим топиш мақсадида ўтказилаётган шу каби сайёр қабулларда вилоят ҳокими билан бирга вилоятдаги ижро ҳокимияти идоралари ва ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, судлар раислари ва бошқа мутасаддилар иштирок этмоқда. Бу эса ҳар бир масалани ўша жойнинг ўзида муҳокама қилиш ва муаммога ечим топишга хизмат қилмоқда. Аммо, мурожаатчилар орасида буни нотўғри талқин қилаётганлар ҳам учрамоқда. 

Тойлоқдаги қабулда ҳам фуқаролардан бири суд қароридан норози бўлиб вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Э.Турдимов эса ушбу фуқаро мисолида судлар фаолияти билан боғлиқ масалада келган бошқа мурожаатчиларига ҳам юзланиб шундай деди:

– Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Вилоят ҳокими бўлсам-да мен ҳам қонундан ташқари иш юритолмайман. Суд қароридан норози бўлсангиз, белгиланган тартибда юқори турувчи суд идораларига мурожаат қилинг. 

image_2019-07-02_18-54-29.png

Яна бир жиҳат, кейинги сайёр қабулларда кузатилаётган ва рад жавоби берилаётган бўлса-да айрим шахсларнинг боқимандалик кайфиятидаги мурожаатларига жавобан уларга томорқадан самарали фойдаланиш, ишга жойлашиш ёки оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш таклиф этилиб, шу каби йўналишларда кўмак берилиши тушунтирилмоқда. Яъни, эҳтиёжманд одамга балиқ эмас, қармоқ таклиф этилмоқда.

Бу галги қабул чоғида ҳам ушбу тоифадаги шахслар ана шундай жавоб олди.

Лекин ҳақиқатдан ҳам долзарб бўлган, узоқ вақтдан буён ечими топилмаётган, айрим раҳбарларнинг эътиборсизлиги туфайли ўз ҳолига ташлаб қўйилган масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Ўрганилиши талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан муддат белгиланди.

Умуман, Э.Турдимовнинг Тойлоқдаги сайёр қабулида 210 дан зиёд мурожаат қайд этилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар