Энди Наманган тумани аҳолиси давлат хизматларини энг сўнгги технологик ечимлар ва анъаналарни мужассам этган янги маскандан олиш имконига эга. Бу ерда замонавий Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди.
1 минг 200 квадрат метр майдонли бинода Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, ҳудудий адлия бўлими ҳамда Наманган тумани Давлат хизматлари маркази жойлашган.
Марказ ходимлари туман аҳолисига тезкорлик, қулайлик ва шаффофлик тамойилларига кўра 80 дан ортиқ давлат хизматларини амалга оширади.
ДХМ ўзидаёқ ФҲДЁ ва Нотариал органлари хизматларини ва фуқаролик паспортини олиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш имкони мавжуд. Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган инвесторлар учун эса алоҳида дарчалар ҳар доим ҳуқуқий ёрдам беришга ва зарур хизматлари кўрсатишга тайёр.
Зал бўйлаб ўрнатилган белгилар давлат хизматини олишингиз учун қадамма-қадам йўналтиради. Электрон навбат олиш учун инфокиоск ишлаб турибди. Талонни олиб кутиш залидаги шинам ўриндиқларга жойлашишингиз мумкин. Мониторлар орқали эса навбатингиз келгани ҳақида хабардор қилиб, қайси қабул ойнасига ўтиш кераклиги кўрсатилади.
Янада қулайлик яратиш мақсадида бу ерда болалар ўйингоҳи, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари, кутубхона ҳамда кафе ишлаб турибди. Ташриф буюрувчилар бепул WiFi тармоғидан фойдаланиш мумкин.
Имкониятлари чекланган шахслар учун тегишли аравача ва пандус ўрнатилган. Умуман олганда, ҳар бир фуқарога — алоҳида эътибор, жамиятнинг барча қатламларининг манфаатлари ҳисобга олинган.
Давлат хизматлари агентлиги Сизлар учун янада қулайликлар яратишни давом этади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |