Бухоро, Вобкент, Ғиждувон, Жондор, Когон, Қоракўл, Қоровулбозор, Олот, Пешкў, Ромитан, Шофиркон туманлари ҳамда Бухоро ва Когон шаҳарларида Бош прокуратура, Олий суд, Адлия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва Ички ишлар вазирликлари, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси, “Ўзтрансгаз” АЖ , Мажбурий ижро бюроси ҳамда Марказий банк масъул раҳбарлари, шунингдек, ҳудудий сектор раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди.
Жумладан, 5159 та мурожаат қабуллар жараёнида жойида ҳал қилинган ёки ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган бўлса, 4136 та (44.49%) масала Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаби кўра тегишлилиги бўйича ҳудудий ёки республика даражасидаги ташкилот ва идораларга йўналтирилди ва назоратга олинди.
Чекка ва олис қишлоқ аҳолисининг ҳам долзарб муаммоларини инобатга олган ҳолда сайёр қабуллар ҳақида фуқароларни олдиндан огоҳлантирди. Хусусан, шу тартибда вилоят сектор раҳбарларининг 51 марта, туман ва шаҳар сектор раҳбарларининг 605 марта оммавий сайёр қабуллари ўтказилиши таъминланди. Биргина вилоят ҳокими Ў.И.Барноев, 1-сектор раҳбари қабулида бўлган 1139 нафар фуқародан 706 нафарининг (61.98%) мурожаати ижобий ҳал этилди.
ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |