2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оҳангарондаги сайёр қабулда 84 фуқаронинг уй-жой билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ечишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурор, ички ишлар, адлия, соғлиқни сақлаш, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлари, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Марказий банк раиси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси ҳамда Тошкент вилояти ҳокими фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

 

Сайёр қабулда тегишли вазирлик ва идораларнинг вилоятдаги, туман ва шаҳарлардаги вакиллари, мазкур ҳудудларнинг сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот ходимлари ҳозир бўлди.

 

photo5318998799605148575.jpg

 

Қабул давомида Олмалиқ, Ангрен ва Оҳангарон шаҳарлари, шунингдек, Оҳангарон тумани, қолаверса, вилоятимизнинг бошқа туман-шаҳарлари аҳолиси иштирок этди.

 

Жараёнда мутасаддилар томонидан фуқароларнинг асосан уй-жой бузилганда тўланадиган компенсация, бандлик, моддий ёрдам, уй-жой, пенсия ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлари кўрилди.

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев томонидан Оҳангарон шаҳар маданият ва истироҳат боғида ҳамда Оҳангарон тумани Увак маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаро ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

 

Қабул давомида солиқ соҳасидаги ўзгаришлар ичимлик суви, электр энергияси, ички йўллар таъмири, яшаб турган жойига эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш каби ўнлаб мурожаатларнинг ҳар бири билан манзилли шуғулланиши, аҳолининг ҳар бир масаласи ва муаммоси атрофлича ўрганилиши ташкил этилди.

 

Хусусан, ўтказилган учрашувда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг 29 нафаридан турли хил мазмундаги муаммоларни бартараф қилиш бўйича мурожаат тушди.

 

Шундан, 5 мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, 3 мурожаат юзасидан асосли тушунтиришлар берилди. 21 мурожаат ижроси учун муддатлар белгиланиб, тегишли ташкилот ва идоралар томонидан кўриб чиқилиши назоратга олинди.

 

Оҳангарон тумани Увак маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда Бирлик кўчаси, 90-уйда истиқомат қилувчи Абдулатиф Исоқов яшаётган уй-жойининг кадастр ҳужжатлари тайёр бўлса-да, туман кадастр хизмати томонидан эгалик ҳуқуқи берилмаётганлиги бўйича мурожаат қилди. 

 

Бу муаммо нафақат Абдулатиф Исоқовнинг, балки шу маҳаллада яшаб келаётган яна 84 нафар фуқарони йиллар давомида қийнаб келаётгани маълум бўлди. Мазкур фуқароларнинг уй-жойи тайёр ҳолда бўлган 30 нафарига уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини қўшимча тўловларсиз расмийлаштириб бериш масаласи жойида ҳал қилиниб, қолган 54 нафарининг уй-жойи қурилиши тугалланмаганлиги сабабли уларнинг ҳам муаммоси худди шундай тартибда ҳал этилиши назоратга олинди.

 

Тадбир давомида Беҳзод Мусаев Оҳангарон туманида истиқомат қилувчи фуқароларнинг уйларига кириб, уларнинг яшаш шароитлари билан ҳам яқиндан танишди.

 

Уват маҳалласидаги 6-умумий ўрта таълим мактаби қурилишига ҳомийлик асосида ёрдам кўрсатилиб, янги ўқув йили бошлангунга қадар, ўқувчилар ихтиёрига топширилиши ҳақидаги хабар туман аҳолисини хурсанд қилди. 

 

Бу каби оммавий сайёр қабулларнинг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад, халқ билан самимий мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишдан иборатдир.

 

Х.Қодиров, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар