2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вилоят ҳокими хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммоларини ўрганди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан туманидаги Янги Бўстонобод маҳалласида хонадонма-хонадон юриб, маҳалла аҳлининг ҳаёти, турмуш тарзи билан танишди. Одамларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказди.

Айни кунда вилоятнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Янги Бўстонобод маҳалласидаги 620 хонадонда 3 минг 500 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Кейинги йилларда маҳаллада оилавий тадбиркорлик, томорқадан унумли фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

 

Вилоят ҳокими турли муаммолардан азият чекаётган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилган фуқаролар билан бевосита суҳбатлашди, мавжуд муаммоларни имкон қадар шу ернинг ўзида ҳал этди.

 

photo5341438436063685488.jpg

 

Кун бўйи давом этган қабулда вилоят ҳокими юзлаб фуқаролар билан мулоқот қилди.

 

– Уч нафар фарзандимиз бор, турмуш ўртоғим мавсумий ишлар билан шуғулланади, – дейди Қурама кўчасида яшовчи Наргиза Хаминова. – Фарзандларимиз ёш, қизим Ойдиной эса 1-гуруҳ ногирони. Шу боис, ҳаминқадар ҳаёт кечирамиз. Вилоят ҳокими яшаш шароитимиз билан танишиб, оиламизга газ плитаси ва холодильник совға қилди. Очиғи, буни кутмаган эдим, бундай эътибордан бошимиз кўкка етди.

 

Шу куни вилоят ҳокими турмуш шароити оғир бўлган бир қанча оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаб бериш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берди. Яқин кунлар ичида уларнинг уй-жойлари таъмирлаб бериладиган бўлди.

 

Вилоят ҳокими томонидан кам таъминланган, оғир шароитда яшаётган ўнга яқин оилага моддий ёрдам сифатида кир ювиш машинаси, духовка, газ баллони ҳамда турли миқдорда пул маблағлари берилди.

 

photo5344058327459539692.jpg

 

– Маҳалламиз катта бўлсада, бирорта мактабгача таълим муассасаси йўқ, – дейди фуқаро Шаҳноза Исмоилова. – Шу боис, вилоят ҳокимига ўз хонадонимда уй боғча ташкил этиш бўйича таклиф билдирдим ҳамда тижорат банкидан 30 миллион сўм кредит олишга кўмаклашишини сўрадим. Ҳоким таклифимни маъқуллаб, зарур барча ёрдам кўрсатилиши айтиб, кредит олиш бўйича банк раҳбарларига тегишли топшириқлар берди. Насиб этса, яқин кунлар ичида хонадонимизда уй-боғчани ишга туширамиз.

 

Боғаро кўчасида яшовчи Осиёхон Олимжонова тумандаги 21-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси. Ёзги таътил давомида қатор китоблар ўқигани, мутолаа қилган китобларини гапириб берганлиги учун иқтидорли бу қизга вилоят ҳокими ноутбук совға қилди.

 

Умуман, шу куни вилоят ҳокими фуқароларнинг 300 дан ортиқ мурожаатларининг аксариятини шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этди, 18 та масалани ҳал этиш бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар